8 июль куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов тўғридан-тўғри мулоқоти чоғида тушган саволларни ечиш йўллари, жумладан қонунчилик ва қонуности ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар батафсил муҳокама қилиш юзасидан идоралараро мажлис ўтказди.
Мажлис ишида Президент Девони, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентлик ва бошқа давлат структуралари вакиллари иштирок этишди.
Унда Ўзбекистон фуқароларининг чиқиш визаларини олиш билан боғлиқ кўп сонли муаммолари (тўғридан-тўғри мулоқотга мурожаат қилганларнинг 9,5%) борасида турли вариантлар, хатто уларни тўлиқ бекор қилиниш ҳақида мулоҳазалар билдирилди, деб хабар қилади вазирлик матбуот хизмати.
Хориждаги меҳнат фаолиятини лицензиялаш ва ундан келиб чиқадиган консуллик хизматларини кўрсатиш бўйича имкониятлар борасида жорий амалиётни соддалаштириш ва он-лайн рўйхатга олиш тизимини жорий қилиш тўғрисида таклиф билдирилди.
Манба: uz24.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»