18:34 / 11.07.2017
9 798

Муфтий Усмонхон Алимов Озарбайжон Президенти билан учрашди

Муфтий Усмонхон Алимов Озарбайжон Президенти билан учрашди
Кеча, 10 июль куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайх ул-Ислом Оллоҳшукур Пошшозоданинг таклифига биноан, Озарбайжон Республикасининг Боку шаҳрига жўнаб кетганди.

Бугун, 11 июль сешанба куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев дин ишлари бўйича қўмитаси раиси Ортиқбек Юсупов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимовни ўз қароргоҳида қабул қилди.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон делегацияси ташриф давомида икки диний идора ўртасидаги мавжуд алоқаларни янада ривожлантириш ва ҳамкорлик соҳаларини кенгайтиришни режалаштирилган.

Шунингдек, сафар давомида Ўзбекистондан борган делегация Озарбайжоннинг бир қатор давлат ташкилотларида ҳам бўлиб, у ерда учрашувлар ўтказишни белгилаган.

Маълумот учун, Ўзбекистон делегациясининг Озарбайжонга ташрифи 13 июль кунига қадар давом этади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Муфтий Усмонхон Алимов Озарбайжон Президенти билан учрашди