Давлатимиз раҳбарига Паркентсой сувидан унумли фойдаланиш лойиҳаси тақдим қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Президентимиз бир қарич ердан ҳам унумли фойдаланиш зарурлигини алоҳида таъкидлади. Сув етиб бормаган жойларга томчилатиб суғориш усулини кенг жорий қилиш, узумзорлар орасига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экиш кераклиги қайд этилди. Ҳудудлар шароитидан келиб чиқиб, экин турларини экиш керак.
Паркент шаҳрининг бош режаси ҳақида сўзлаб берилди. Бундан ташқари, Паркентнинг экологик тоза ҳудудларида дам олиш ва соғломлаштириш масканларини жойлаштириш бўйича таклифлар берилди. Қурилаётган дам олиш зоналари энергиятежамкор бинолардан иборат бўлади.
Президентимиз Паркентнинг энг сўлим жойида ёзувчи ва шоирлар учун 50 та уй қуриб бериш керак, деди. Улар ижод қилиши учун шароит яратиш зарур. Ёзувчиларнинг олдига эса янги асарлар ёзиш, етук шогирдлар етиштириш каби вазифалар қўйилди.
Давлатимиз раҳбарига Тошкент вилоятининг асосий туристик йўналишлари намойиш этилди. Вилоятда Чимён оромгоҳи, Чорвоқ сув омбори, Ихнож, Урунгач, Шовур, Бодак кўллари бор. Вилоятда 45 та меҳмонхона бўлиб, ўтган йили 100 мингдан зиёд сайёҳ ташриф буюрган. 4 туроператор, 4 табиий кўл, 71 санаторий, 1 қўриқхона, 5 ўрмон хўжалиги мавжуд. Президентимизга мазкур имкониятлардан унумли фойдаланиш бўйича режалар, 2017-2018 йилларда вилоятда туризм соҳасини янада ривожлантиришнинг асосий кўрсаткич прогноз параметрлари тақдим қилинди. Чимён оромгоҳида хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун 500 ўринли замонавий меҳмонхона мажмуаси лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур ҳудудда замонавий осма йўл қуриш лойиҳасига ҳам эътибор қаратилди. Узунлиги 2 километр бўлган, 26 кабинадан иборат осма йўлни 10 ойда қуриш мўлжалланмоқда.
Президентимиз Бўстонлиқ тумани, "Хўжакент" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қуриладиган «Қўш-Чинор» меҳмонхона мажмуаси лойиҳасини кўздан кечирди. Мажмуадан 130 ўринли меҳмонхона, 60 ўринли ресторан, соғломлаштириш маркази ва хизмат кўрсатиш шохобчалари ўрин олган.
«Амирсой» тоғ чанғи дам олиш маскани бош режаси лойиҳаси замонавий ечимлари ва кўлами билан ажралиб турибди. Бунда йилнинг турли фаслларида сайёҳларга хизмат кўрсатадиган тизим яратилади.
Президентимиз Тошкент вилоятининг сайёҳлик салоҳиятидан унумли фойдаланиш зарурлигини таъкидлади. Шундай шароит бўла туриб, мавжуд имкониятлардан фойдаланмаяпмиз, деди Шавкат Мирзиёев.
Давлатимиз раҳбарига Тошкент вилоятининг сўлим гўшаларида тажриба сифатида меҳмон уйларини ташкил этиш бўйича таклифлар тақдим қилинди. Бунда азалий урф-одатларимиз асосидаги тадбирларга сайёҳларни жалб этиш, уларга миллий таомлар тайёрлашни намойиш этиш ва бошқа қизиқарли тадбирларни ташкил этиш кўзда тутилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди