2017 йил 28 июль куни Ромитан тумани, Ҳофизработ МФЙ, Ҳофизработ қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтган канал бўйида 1996 йилда туғилган М.Адизов яшаш уйида бўлган ошхона пичоғи билан қуролланиб, рашк оқибатида бир кун аввал унаштирилган қизи 1998 йилда туғилган Н.Ғайбуллаевнанинг уйига бориб унга тегажоғлик қилмоқчи бўлган ҳамқишлоғи 1989 йилда туғилган Ф.Самадовнинг олдига келиб, у билан ўзаро жанжаллашиб, ошхона пичоғи билан Ф.Самадовнинг кўкрак қафасига қасддан уриб жароҳатлар етказган. Бу ҳақда Кун.uz’га Бухоро ИИБ хабар берди.
Ф.Самадов олган тан жароҳати билан қариндошлари томонидан Ромитан туман тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий касалхонасига ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, М.Адизов ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган. Суриштирув ишлари туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»