14:07 / 02.08.2017
10 741

ДТМ: Тест материалларини қайта ишлаш жараёни 17 августда якунланади

ДТМ: Тест материалларини қайта ишлаш жараёни 17 августда якунланади
Кеча, 1 август куни республикамиздаги 59 та олий таълим муассасалари ва уларнинг 12 та филиалида тест синовлари ўтказилди.

ДТМ Ахборот хизматига таяниб UZ24 сайти хабар беришича, жорий йилда олий таълим муассасаларига 729 950 нафар абитуриент ҳужжат топширган, шулардан 7 725 нафари муддатли ҳарбий хизматни тугатган ҳарбий имтиёзга эга абитуриентлардир.

Ўртача танлов 1 ўринга 11,0 тани ташкил этди.

Тест синовларини ўтказиш мақсадида 744 минг 271 дона индивидуал тест саволлари комплекти тайёрланди.

Тест синовлари 1 080 та бинода жойлашган махсус 21 765 та аудиторияда ўтказилди.

Тест синовларига 11 698 (1,6 %) нафар абитуриент қатнашмади, 2 764 (0,38 %) нафари тест синови топшириш тартибини бузганлиги сабабли жараёндан четлаштирилди.

Тест синовлари жараёнида натижага таъсир этувчи қоидабузарлик ҳолатлари қайд этилмади. Тест материаллари шу куннинг ўзида Давлат тест марказига етказилди.

2 август куни тест материалларини қайта ишлаш бошланади ва жараён 17 августда якунига етади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили тест синови натижалари 20 август куни эълон қилинган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДТМ: Тест материалларини қайта ишлаш жараёни 17 августда якунланади