Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раҳбари Ҳуршид Мирзоҳидов ўз лавозимидан четлатилди. Қисқа фурсат ичида мазкур хабар яшин тезлигида тарқалиб, кенг жамоатчилик муҳокамасига тушди.
Бунга сабаб эса, “Ўзбекистон” телерадиоканали орқали эфирга узатилган “Таҳлилнома” кўрсатувида Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов ҳамда бугунга қадар юритилган сиёсат нохолис ва асоссиз танқид қилинган, деб тахмин қилинмоқда. Шу боис, президент Шавкат Мирзиёев уни маддоҳликка йўл очиб бергани учун ишдан бўшатган. Бироқ, бу маълумотлар ҳали тасдиқланганича йўқ ва истеъфо сабаби аниқ келтирилмади.
Сўнгги вақтларда кузатадиган бўлсак, ЎзМТРКда фаолият юритувчи кўплаб журналистлар танқидий материаллар тайёрлашга бел боғлаган. Албатта, бу яхши. Бироқ, танқидий мулоҳаза юритишга салоҳияти етмайдиганлар ҳам шуҳрат қозониш мақсадида танқидчига айланаётганлари бироз кишининг ғашини келтиради. Шу вақтгача лом-мим демай, баландпарвоз мавзулар атрофида айланаётганлар, бирданига ботирга айланишлари таажжубли ҳолат эмасми? Ишонамизки, холис ва ҳаққоний ёритилган танқидий мавзуларгина ўз томошабинини топади ва муаммолар қуршовида қолмайди. Буни ҳақиқий журналистлар жуда яхши билишади.
Тез фурсатда Ҳуршид Мирзоҳидовнинг нима учун раҳбарлик лавозимидан четлатилганлиги аён бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Ҳуршид Мирзоҳидов шу йилнинг февралида 12 йил давомида телевидениега раҳбарлик қилган Алишер Хўжаев ўрнига раҳбар этиб тайинланган эди.
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди