МХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари Наманган вилоятида иккита фирибгарлик ҳолатини аниқлади, деб хабар қилди Sof.uz.
МХХ вакили сўзларига кўра, фуқаро Б.Ш. аризасида келтирилган ҳолатлар бўйича махсус тезкор гуруҳ тузилиб, 38 ёшли Элмурод Хошимов ва унинг шериги 42 ёшли Равшан Солиев 1300 долларни олаётган пайтда қўлга олинди. Улар Норин туманида республика қуролли кучлари тизимига ишга киритиб қўйиш учун одамлардан фирибгарлик йўли билан пул талаб қилиш билан шуғулланганлар.
Фирибгарликнинг иккинчи ҳолатида МХХ ходимлари Поп туманида истиқомат қилувчи, Давлат божхона қўмитаси Наманган вилояти бўйича бошқармаси собиқ ходими Миролим Дўсматовни қўлга олдилар.
"Гумонланувчи фуқаро А.Н.дан талаб қилган 2 минг доллардан 1000 долларни олаётган пайтда қўлга олинди. У Наманган вилояти ҳуқуқ тартибот органларида танишлари борлиги ва 2015 йил июл ойида Санкт-Петербургда ундан 400 минг рубл ўғирлаган 36 ёшли фуқаро К.М.ни жавобгарликка тортилишида ёрдам беришга ваъда берган", — деб таъкидлади МХХ вакили.
Прокуратура органлари Элмурод Хошимов, Равшан Солиев, Миролим Дўсматовга нисбатан Жиноят кодексининг фирибгарлик ва пора бериш моддалари бўйича жиноят ишлари қўзғатилган.
Тергов давомида жиноятда гумонланувчиларнинг бошқа шерикларини аниқлаш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...