6 367
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти Бекобод тумани фаоллари билан йиғилишда сўзга чиқиб, айни пайтда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ҳақида гапирди.
«Шиддат билан ривожланаётган дунёда бизнинг жонажон Ватанимиз ўз мавқеи ва ўрнини топиши, дунё ҳамжамияти билан муносиб алоқаларда бўлиши ва бундай алоқаларда Ўзбекистон манфаатини ўз жойига қўйиш ҳаракатидамиз.
Чиқараётган барча қонун ва қарорларимиз тагида, замирида бир нарса — одамларни рози қилиш, уларнинг дардини билиш, ҳис қилиш мавжуд. Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир», — деди Президент.
«Шу сабабли Тошкент вилоятига учинчи марта келаяпман. Нима учун? Тошкент вилояти мустақиллик йилларида ҳамма соҳа бўйича ривожланишда ортда қолган, бу кимгадир ёқиши-ёқмаслигидан қатъи назар, тан олиниши керак, чунки бу — аччиқ ҳақиқат. Лекин шунча кенг имкониятлари, ер ости, ер усти бойликларига, салоҳиятли, забардаст меҳнаткашларга эга бўлган вилоятдаги аҳвол бугунги замон талабларига жавоб бермайди».
Вирутал қабулхонамизга, халқ қабулхоналарига одамлар томонидан юборилаётган кўплаб масалаларга эътибор берилса, кечирасизлару, бошқа вилоятларга нисбатан олиб қаралганда, оддий инсонларнинг муаммолари ечилмаётгани ҳам ҳақиқат. Мустақиллик йилларида вилоятга эга топилмади, бирор бир баракали ҳоким бошқарувга келмади, десак ҳам ҳақиқат бўлади.
Биласизларми, мен ҳам икки вилоятнинг ҳокими бўлганман. Ўзига яраша оғир вилоятлар эди. Бироқ Ватанига садоқатини ўз меҳнати билан кўрсатаман, шу халққа хизмат қиламан, деган ватандошимиз учун Тошкент вилоятидагидек имконият, бу ердаги халқ ва салоҳият бошқа жойда йўқ, десам менга ишонинглар», — деди Шавкат Мирзиёев. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди