
Тошкент вилоятининг Чиноз туманида вилоят ИИБ ва Чиноз тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги расмий хабарига иқтибос келтирган ҳолда Qalampir нашри маълум қилди.
Тадбир давомида “Амир Темур” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, ҳеч қаерда ишламайдиган, 1961 йилда туғилган А.Я.нинг уйи текширилганида, унинг ҳовлисидаги узум сўрисида қуритиб қўйилган 3 килограмм 690 грамм миқдордаги марихуана гиёҳвандлик моддаси топилди. Гиёҳвандлик моддаси далилий ашё сифатида олинган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов жараёни давом этмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар