15:03 / 24.08.2017
5 035

Ўзбекистон об-ҳавосига "бош-қош" лавозимидан четлатилди

Ўзбекистон об-ҳавосига "бош-қош" лавозимидан четлатилди
Гидрометеорология хизмати маркази бош директори лавозимидан бўшатилди. Бу ҳақда ФВВ расмий сайтида хабар берилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорига асосан, Виктор Чуб нафақага чиққанлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази бош директори лавозимидан озод қилинди.

Маълумот учун, Ўзгидромет бош директори, география фанлари доктори, профессор, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили, БМТнинг курғокчиликка қарши кураш Конвенцияси ва иқлим ўзгариши бўйича БМТ Конвенциясининг миллий координатори, ЮНЕСКО миллий хайъат раиси лавозимларида фаолият олиб борган.

Виктор Чуб 1945 йил 10 майда Туркманистоннинг Мари шаҳрида туғилган. 1967 йил Тошкент Давлат Университетини муҳандис-гидролог мутахассислиги бўйича тугаллаган.

2004 йилдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) Бош директори, гидрометеорология илмий-текшириш институти (ГМИТИ) директори сифатида фаолият олиб борган.


Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон об-ҳавосига "бош-қош" лавозимидан четлатилди