
27 август куни мотоцикл иштирокида юз берган мудҳиш ЙТҲ ҳақида бугун эрталаб хабар берган эдик. Махтумқули кўчасининг янги қурилган қисмида катта тезликда ҳаракатланган мотоциклнинг бурилаётган юк машинаси билан тўқнашуви оқибатида мотоцикл бошқарувидаги йигит вафот этган.
Ҳозирда ижтимоий тармоқлар орқали марҳум ҳақида турли маълумотлар тарқалмоқда. Уни таниган дўстлари ўз саҳифаларида марҳум ҳаётлигида туширилган суратларни жойлаб, унинг вафот этганига ишона олмаётганликларини, унинг бу оламни ёш тарк этганини афсус билан ёзишмоқда.
Қалампир нашри маълум қилишича, мотоцикл бошқарувида бўлган йигит 24 ёшда бўлиб, Ҳиндистондаги Махатма Ганди университетининг 3-босқич талабаси бўлган.
Йўл-транспорт ҳодисаси туфайли вафот этган йигитнинг оила аъзолари ҳамда дўстларига ўз таъзиямизни билдирамиз. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг