6 774
Татьяна Каримова: мен оғир жудоликни биз билан баҳам кўрган ўзбек халқига таъзим қиламан!
31 август куни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги олдидан Оқсарой қароргоҳи қаршисида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳайкали тантанали равишда очилди. Мазкур маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Биринчи Президент Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова иштирок этдилар.
Маросимда сўзга чиққан Татьяна Каримова ўз нутқини қуйидагича бошлади:
“Президентимиз Шавкат Миромонович ва бошқа сўзга чиққанларнинг барчамиз учун қадрли бўлган Ислом Каримов хотирасига аталган илиқ ва самимий сўзлари қалбимни жумбушга келтирди.
Ислом Абдуғаниевич энг таҳликали даврда, яъни Фарғона “ёнаётган” вақтда, Наманганда нотинчлик бўлган вазиятда мамлакатимизни бошқарди. Биз барчамиз Бўка, Паркент ва Ўш воқеаларини яхши эслаймиз...
Ўша вақтларда Ўзбекистон аҳолининг турмуш даражаси бўйича Совет иттифоқининг энг охирги қаторидан жой олган эди. Бу фақатгина бўш ётган расталар, дўконлар эмас, ҳатто, ун бир ҳафта ёки ўн кунга етарлик миқдорда қолган даврлар эди...
Ана шундай вазиятда Ислом Абдуғаниевич халқнинг тарихий ҳикматлари, анъаналари ва маънавиятига асосланиб — Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқини бирлаштира олди. Уларда ўз Ватанига бўлган фахрни шакллантирди”.
Татьяна Каримова бу сўзларни сўзлар баён этар экан кўзларига ёш қалқди. Унинг сўзларига кўра, Ислом Каримов ўз халқининг тақдири билан боғлиқ барча масъулиятни ўз бўйнига ола олган раҳбар эди.
Президент ҳар доим Ўзбекистонни келажаги буюк давлат сифатида кўрган эди. У ўзининг бор кучини суверен, демократик, қонун устуворлик қиладиган давлат қуриш учун сарфлади.
Ўз ватанига бўлган абадий садоқат, кучли ирода ва мардлик, фаҳм-фаросат эгаси бўлган Ислом Каримов — Ўзбекистон Республикасини бутун дунё тан олган давлат даражасига олиб чиқди.
Татьяна Каримова Ислом Каримов нафақат Биринчи Президент, балки Мустақил Ўзбекистоннинг асосчиси ва халқнинг отаси эканлигини таъкидлаб ўтди.
“Мен оғир жудоликни биз билан баҳам кўрган ўзбек халқига таъзим қиламан! Мен мана шу кўринишда қалб кучини, унинг юқори инсонийлик ҳислатларини намоён этган Ислом Абдуғаниевич Каримов ёдгорлигини яратувчиларига миннатдорчилигимни билдираман. Биринчи Президентнинг хотирасини абадийлаштириш, унинг сиёсий меросини асраб-авайлаётгани учун шахсан Шавкат Миромоновичга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Халқимиз Шавкат Миромоновичга ишонган ҳолда, уни давлат раҳбари этиб сайлади. Ислом Каримов кўрсатган хизматлари ишончли қўлларда”, деди Татьяна Каримова.
Татьяна Каримова ўз чиқишидаги сўзини Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг Мустақиллик айёмининг 25 йиллигига атаб ёзган, аммо ўқишга улгурмаган табрик нутқидаги сўзлари билан якунлади:
“Бу ишларимизни Яратганнинг ўзи қўлласин, ўзи мадаткор бўлсин! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз омон бўлсин! Мустақиллигимиз абадий бўлсин! Раҳмат. Бу Ислом Каримовнинг ўз халқига шунчаки тилаги эмас, балки васиятидир”.
Ойсарой қаршисида ҳайкал очилганидан сўнг, иштирокчилар ёдгорлик пойига гуллар қўйдилар ва Биринчи Президент хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.
Маълумот учун, ёдгорлик ҳайкалтароши Илҳом Жабборов бўлиб, у Амир Темур, Мотамсаро она ҳайкали ҳамда Бахтиёр она ҳайкалларининг муаллифидир.
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади