
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси инспектори 450 доллар пора олаётганда ушланди.
Тошкентлик фуқаро ҳайдовчилик ҳуқуқидан 2 йилга маҳрум этилган танишига ҳайдовчилик гувоҳномасини тез муддатда қайтариб олишда ИИБ вакилидан ёрдам сўрайди.
Инспектор ҳайдовчилик гувоҳномасини муддатидан олдин тиклаб бериш эвазига 450 доллар пора талаб қилади, дея хабар бермоқда «1news.uz».
Йўл ҳаракати хавфсизлиги расмийси кўрсатилган миқдордаги пулни олаётганда қўлга туширилган.
Қайд этилишича, эл-юрт тинчлигига хизмат қилишга қасамёд қилган С. Юсупжанов шарафли ички ишлар соҳасига номуносиб эканини кўрсатган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар