Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг невараси Ойсултон Назарбоев ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида бобоси - академик Мухтор Алиевнинг ўлими ва отаси - Рахат Алиевнинг Австрия турмасида ўз жонига қасд қилганидан кейин гиёҳвандлик кўчасига кириб қолгани ҳақида сўз юритди.
"Бутун оилам мени қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилди. Айниқса, бобом Нурсултон Назарбоев алоҳида ғамхўрлик қилди. Мамлакат президенти кундузи 17 миллион кишининг муаммоларини ҳал қилган бўлса, кечқурун бор вақтини биргина неварасига ажратарди. Ўша пайтлар мен бундай эътибор унинг қанча куч-қуввати ва соғлиғини кетказиши мумкинлигини тўлиқ англаб ета олмаганман. Шу боис энг даҳшатли ва аҳмоқона заифликка йўл қўйганман. Мен гиёҳванд моддалардан халоват излашга ҳаракат қилдим", - деб ёзади Назарбоевнинг невараси.
Ойсултон гиёҳвандлик - ижтимоий муаммо эканини таъкидлади, зеро бу бало у билан бирга унинг оиласидаги халоватни ҳам йўқотган эди.
"Оилада гиёҳванд модда истеъмол қилувчи бемор пайдо бўлса, уйдагиларнинг дилига энг аввало қўрқув ўрнашиб олади. Энди нима бўлади? Нима қилиш керак? Қўшнилар нима деб ўйлашади? Ишхонада нима дейишади? Қўрқув муносабатларни бузади, мустаҳкам алоқаларни йўққа чиқаради. У умидни сўндиради. Менинг оиламда ҳам даставвал қўрқув пайдо бўлди. Яратганга шукурлар бўлсинки, мен асосий қадамни қўйдим - бобомнинг олдида иқрор бўлдим", - дейди у.
Ойсултон бобоси Нурсултон Назарбоев уни қўллаб-қувватлаганини таъкидлаб, динга мурожаат қилибгина халоватга эришганини айтган.
"Мен дарддан халос бўлиш йўлини топдим: менга Яратганнинг ўзи мадад берди. Гиёҳвандлик билан тўқнашганларнинг барчаси нима ҳақида гапираётганимни тушунишади. Ишончим комилки, бунда айбдорлар йўқ: бу ерда ҳамма - жабрланувчи. Ҳа, баъзи жиҳатлари бор, бироқ қатъий ишониб айтаманки, гиёҳвандлик балосига қарши курашиш керак, аммо унга йўлиққан беморларга қарши курашиш жиноятдир".
Ойсултон Назарбаев
Ойсултон Назарбаев
Унинг таъкидлашича, касаллик билан курашиш у учун "ҳақиқий ички жиҳод" бўлган. "Мен учун бу кураш энг қийини бўлди: таслим бўлиб, бўшашиб жимгина жон бериш ёки иродани мустаҳкам қилиб, яшаш ва завқланиш ҳуқуқи учун курашиш. Ҳақиқий ички жиҳод. Яхшики, ёруғлик доим зулматни енгиб келади", - дейди Ойсултон.
Ойсултон Назарбоевнинг сўзларига кўра, у ҳозирда гиёҳвандлик муаммоси ҳақида қуруқ гап билан чекланмоқчи эмас. У гиёҳвандликка қарши курашувчи хайрия фондини очиш ниятида.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас