18:31 / 10.09.2017
4 367

Франциядаги вокзалда тўрт киши отиб кетилди

Франциядаги вокзалда тўрт киши отиб кетилди
Франция шимолида номаълум кимсалар тўрт киши, шу жумладан икки болага қарата ўқ узишди. Бу ҳақда «Le Parisien»га таяниб «Кун.уз» хабар берди.

Воқеа Уаз департаментидаги темир йўл станциясида рўй берди. Ҳалок бўлганлар - ўша ҳудудда яшовчи аёл ҳамда унинг 3 ва 5 ёшли икки фарзанди. Дастлабки маълумотларга кўра, тўртинчи қурбон - оиланинг дўсти.

Ҳозирга қадар олинган маълумотларга кўра, ҳужум қилганлар икки киши бўлган. Бир киши қотилликдан кейин ўз жонига қасд қилган, бошқаси эса қочиб қолган, унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Воқеа рўй берган жой ўраб олинган. Станция ҳудуди узра вертолёт парвоз қилмоқда, периметр бўйлаб қуролланган жандармлар ҳаракатланмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Франциядаги вокзалда тўрт киши отиб кетилди