Бир неча йиллардан буён қаровсиз ҳолда турган Тошкентдаги «Чорсу» меҳмонхонасининг тақдири ҳал бўлди.
Туркиянинг Demir Group компанияси мазкур меҳмонхона негизида сайёҳлик мажмуасини қуради.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 7 сентябрь куни Demir Group компаниясига ушбу мажмуани «ноль» қийматида сотиш тўғрисида таклифларни мақуллаб қарор имзолади.
Турк компанияси, Давлат инвестиция қўмитаси, Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимияти бу борада ҳамкорлик меморандумини имзолашди, деб ёзади Darakchi.uz нашри.
Ҳужжат доирасида Demir Group «Чорсу» меҳмонхонасини тўлиқ қайта қуриб, унинг ўрнига замонавий меҳмонхона ва бизнес маркази барпо этади.
Demir Group ҳажми $33 млн. бўлган инвестицион ва ижтимоий мажбуриятларни олди. Инвестиция икки йил давомида киритилади.
«Эски Шахар» сайёҳлик зонаси меҳмонхона, савдо-кўнгилочар, соғломлаштириш ва сайёҳлик мажмуаларини ўз ичига олади. Ҳудудда шунингдек дўконлар, ҳунармандларнинг устахоналари жойлашади.
Меҳмонхона мажмуаси 270 хонадан иборат бўлади. Меҳмонхонада ресторанлар, дўконлар ва SPA-салонлар фаолият юритади.
Лойиҳани амалга ошириш учун Inter Tourism қўшма корхонаси ташкил этилиб, Ўзбекистон раҳбари ушбу ҚКга солиқ ва божхона имтиёзларини тақдим этди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда