
12 сентябрь куни “Кам таъминланган аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентнинг қарори имзоланди.
Қарорга асосан, валюта сиёсатини либераллаштириш соҳасидаги ислоҳотлар натижасида келиб чиқадиган бозор муносабатлари даврида аҳолини ҳар томонлама ҳимоя қилиш мақсад қилинган.
Қарорда кам таъминланган оилаларга бирор ижтимоий фойдали фаолият тури билан шуғулланиш мақсадида тикув машиналари сотиб олиш, мато ва чиқимли ҳаражатларни қоплаш, маиший техника, дурадгорлик иш қуролларини сотиб олиш мақсадида микрокредитлар ажратиш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, қарорда шахсий томорқаларни ривожлантириш мақсадида кредитлар ажратиш ҳам режалаштирилган.
Қарорда қийин яшаш шароитларида кун кечираётган, ногиронни боқаётган, боқувчисини йўқотган оилаларга беғараз ёрдам шарти билан:
- уйи йўқлар учун уй қуриш учун;
- турар-жой шароитлари оғир, таъмирталаб хонадонларни таъмирлаш мақсадида;
- маиший техника воситаларини харид қилиш ёки бир бошдан қорамол сотиб олиш учун;
- оғир касалликлардан даволаниш учун ёрдам кўрсатиш белгиланган.
14 ёшгача фарзанди бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам беришни 1,5–2 баробарга кенгайтириш кўзда тутилган.
Манба: qalampir.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар