Ижтимоий тармоқларда 23 август куни соат 11:00 да Халқаро пресс клубнинг Халқ таълими вазирлиги вакиллари иштирокида бўлиб ўтадиган сессияси жонли эфирда узатилмаслиги мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Ва бу ўз тасдиғини топиб, ушбу санадан сўнг Халқаро пресс клуб жонли эфирга чиқмади. Ушбу ҳолат юзасидан турли изоҳлар берилиб, сентябрь ойидан жонли эфирга чиқиш қайта тикланиши айтилди, деб ёзади Qalampir нашри.
Эртага, 15 сентябрь куни соат 11:00 да Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессияси ташкил этилади. Энг қизиғи, ушбу сессия тўғридан-тўғри эфирга узатилиши кутилмоқда.
15 сентябрда ташкил этилиши режалаштирилган Пресс клуб сессиясида модератор сифатида Шерзод Қудратхўжаевнинг иштирок этиши кутилмоқда. Бу ҳақда таҳририятимизга яқин манбаа хабар берди.
Эртанги сессия “Бизнес омбудсман” фаолияти бўйича бўлиши ҳамда унда спикерлар сифатида Савдо саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов, Адлия вазирлиги раҳбарияти ва Ўзбекистоннинг таниқли тадбиркорлари иштирок этиши мумкинлиги айтилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда