ЙТҲда юк машинаси Nexia автомобилини мажақлаб юборди

ЙТҲда юк машинаси Nexia автомобилини мажақлаб юборди
ТошкентФарғона магистрал йўлида йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, деб хабар беради Қалампир нашри. Ушбу ҳодисада юк машинаси Chevrolet Nexia русумидаги енгил автомобилни чап томонидан урган.

Маълумотларга кўра, енгил автомобиль ҳайдовчиси оғир юк машинасининг чап томонидан қувиб ўтаётган вақтда бошқарувни йўқотгани айтилган.

ЙТҲ оқибатида қаттиқ зарб туфайли Nexia букилиб қолган, юк машинасига эса деярли зарар етмаган.

Енгил автомобиль ҳайдовчиси тан жароҳати олгани хабар қилинган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар