11 сентябр куни «Ўзбекистон» телеканалида намойиш этилган «Отин ойининг сўнгги ови» номли кўрсатув ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан ҳамон муҳокама қилинаётган долзарб мавзу бўлиб турибди. Хусусан, Azon.uz сайтида бу ҳақда мақола эълон қилинган эди. Мазкур кўрсатувда сўзлари берилган Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов ҳақида ҳам турли гаплар айтилди. Бугунги жума мавъизасида Анвар қори Турсунов билдирилган фикрларга раддия берди.
“Беш ой олдин бир журналист аёл олдимга келиб, мендан аёлларинг йиғилиб, масжидда намоз ўқиши ҳақида бизнинг мазҳабимиздаги ҳукмни сўради. Шунингдек, аёлларнинг бир жойга тўпланиб ибодат қилишлари ҳақида савол берди.
Бизнинг мазҳабимизда аёлларинг масжидда намоз ўқиши макруҳ. Йиғилиб ўқиган тақдирда ҳам алоҳида-алоҳида ўқиши керак бўлади. Шу нарсани айтиб бергандим холос.
Душанба куни менга ўша лавҳа отин ойи ҳақидаги кўрсатувда намойиш этилганини айтишди. Ўша куни кўролмадим, эртаси куни кўрдим. Кўрсатувда намойиш этилган Фотима отинойи уйида аёлларни ўқитар экан, унда бунга рухсат йўқ экан. Улар эрталаб соат 6-00 да йиғиларкан. Шуларни ҳам тасвирга олишган экан.
Кейин телевидениедагилар менинг аёллар ҳақида берган фатвомни ўша кўрсатувга қўшиб, телевизорда кўрсатишибди. Мен аёлларнинг йиғилиб намоз ўқиши нотўғри дедим, бу гапимдан қайтмайман. Аммо Фотима отинойи ҳақида ҳеч нарса демаганман. У кишининг нима қилганидан умуман бехабар эдим. Бу гапларнинг Фотима отинойига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган”, – дейди Анвар қори Турсунов.
Манба: azon.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда