Аввалроқ, 12 сентябрь куни Ўзбекистон ҳукумати томонидан Мьянмадан Бангладешга қочиб ўтган қочоқларга ёрдам кўрсатиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси роҳине қочқинларининг эҳтиёжларини қондириш мақсадида ижтимоий ёрдам йўналтириши ҳақида хабар берган эдик, дейди Qalampir нашри.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон томони зарур маҳсулотлардан иборат инсонпарварлик ёрдамини 18 сентябрь соат 11:00 да Бангладеш Қизил ярим ой жамиятининг миллий бош қароргоҳида топширади.
ЎзА берган маълумотларга кўра, эҳтиёжга муҳтож тахминан 50 минг кишига Ўзбекистондан 14 турдан зиёд озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар юборилган.
Инсонпарварлик ёрдамини Ўзбекистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Фарҳод Арзиев Бангладеш Қизил ярим ой жамияти раиси Ҳафиз Аҳмед Мажумдерга топширади.
Маълумот учун, инсонпарварлик ёрдами таркибига гуруч, шакар, ерёнғоқ, сут кукуни, печенье, чивинга қарши тўр, аёллар, эркаклар ва болалар учун кийим-кечаклар, кўрпа-тўшак, оёқ кийимлари, асосий дори-дармон воситалари ва минерал сув киради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи