Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари гиёванд моддалар тайёрланган уй фаолиятига чек қўйдилар. Ушбу уйда ноқонуний фаолиятини ҳеч қаерда ишламайдиган 52 ёшли Наталья Череповская ва унинг эри 49 ёшли Назар Тожибоев ташкил қилишган. Қўлга олинганларнинг иккови ҳам беш мартадан гиёвандлик билан боғлиқ турли жиноятлар, шунингдек, фирибгарлик, ўғрилик бўйича судланган.
"Эр хотин ўз уйларида гиёванд моддаларни тайёрлаш ва бангихона ташкил қилганлар. У ерда улар турли наркотик моддалар: морфин, кодеин, опий моддаларни тайёрлаш, истеъмол қилиш ва сотиш ишлари билан шуғулланишган. Тезкор ходимлар ушбу уйда 37 ёшли Эркин Парпиев ва 38 ёшли Игор Кимни қўлга олганлар. Улар ушбу уйда гиёванд моддаларни сотиб олиб истеъмол қилишган", — деб таъкидлади орган ходими.
Дастлабки тергов жараёнида шу маълум бўлдики, Череповская ва Тожибоев ўз уйида икки йил давомида ноқонуний фаолият билан шуғулланиб келишган.
Уйни кўздан кечириш давомида кўкнор, аммиак, эритгич, димедрол, санат, тропикамид сингари тиббий дори воситалари топилган. Булар қон томирига йўналтирувчи оғир наркотик тайёрлашда ишлатилади. Шунингдек, тезкор ходимлар гиёванд моддаларни тайёрлаш учун мўлжалланган асбоб-ускуналарни ҳам топишган.
Ўтказилган экспертиза натижаларига кўра, олиб қўйилган морфин, кодеин ва опиум гиёвандлик моддаси эканлиги тасдиқланди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Череповская ва Тожибаевга нисбатан Жиноят кодексининг гиёвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Тергов иши олиб борилмоқда.
Манба: sof.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда