АҚШ Президентининг ўғли кичик Дональд Трамп Махфий хизматдан ўзини тун-у кун ҳимоя қиладиган қўриқчиларидан халос этишни сўради. Бу ҳақда CNN телекомпаниясига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Маълумотларга кўра, АҚШ давлат раҳбарининг тўнғич ўғли июнь ойида Багам оролларидаги дам олиш вақтида ўзи ва оиласи бутунлай қўриқланмаслигини сўраган. Махфий хизмат бунга рози бўлмаган, аммо кичик Трамп сўзида қатъий туриб олган. Шундан сўнг Президентнинг ўғли ва унинг оиласи бир неча кун давомида яхтада ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги ҳақида Daryo.uz ёзди.
Эндиликда кичик Трамп агентлардан бир суткада 24 соат қўриқламасликларини сўрамоқда. Унинг талаби қондирилганми ёки йўқ ҳозирча бу ҳақида маълумотлар мавжуд эмас. Махфий хизмат ушбу маълумотни тасдиқламади ҳам, инкор этмади ҳам.
Август ойининг охирида Махфий хизматнинг янги директори Рэндольф Аллес «USA Today» га берган интервьюсида ходимларининг йиллик иш ҳақи фонди тугаганини маълум қилган эди. Минг нафардан ортиқ агентга мўлжалланган йиллик иш ҳақи ҳисоб-китоблардан ошиб кетган. Бунга эса Махфий хизмат 42 кишини қўриқлашига (уларнинг 18 нафари Трамп оиласи аъзолари) тўғри келаётгани сабаб қилиб кўрсатилган.
Барак Обама президентлиги даврида унинг қўриқчилари 31 кишини ташкил этарди. Трамп эса мунтазам равишда дам олиш кунларини Вашингтондан ташқарида, Флорида, Нью-Жерси ва Виржиниядаги гольф-клубларда ўтказади. Унинг катта фарзандлари ҳам иш юзасидан хорижда тез-тез сафар уюштириб туришади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда