23:41 / 23.09.2017
7 059

ДТМ қачон апелляциядан ғолиб бўлганларни эълон қилади?

ДТМ қачон апелляциядан ғолиб бўлганларни эълон қилади?
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасалари бакалавриат босқичига талабаларни қабул қилишда ўтказилган тест синовлари натижалари бўйича берилган мурожаатлар 15 август кунидан бошлаб 4 сентябрга қадар тест натижаларидан норози бўлган абитуриентлардан аризалар қабул қилган эди.

ДТМга ариза билан мурожаат қилганлар сони 4001 нафарни ташкил этгани ҳақида Давлат тест маркази Матбуот хизмати хабар берди.

Аризаларни кўриб чиқиш жараёни 18 августдан 18 сентябрга қадар давом этди.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 14 августдаги 6-сонли баёни билан тасдиқланган фан эксперт гуруҳлари аъзолари томонидан таҳлиллар бевосита апелляция шикоятини берган абитуриентлар иштирокида кўриб чиқилди.

ДТМ хабарида айтилишича, ариза берган жами абитуриентларнинг 657 нафари апелляция жараёнига келмаган, 248 нафарининг ҳужжатларида камчиликлар мавжудлиги сабабли апелляция аризалари кўриб чиқилмаган ҳамда 1 нафар абитуриент апелляция ўтказиш тартибини бузганлиги сабабли жараёндан четлаштирилгани айтилди.

ДТМ ахборот хизмати 3,5 мингдан ортиқ абитуриентларнинг мурожаатини кўриб чиққан ва қанча фуқаро келмагани, қанчаси четлаштирилгани ҳақида айтиб ўтди.

Лекин қанча талаба бўлиш орзусида юрган абитуриент апелляция жараёнида ДТМ тест саволларидаги хатоларни кўрсатгани, қанчаси талаба бўлгани ҳақидаги маълумотни негадир ошкор этмади...

Тўғри, кўриб чиқилган аризалар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилади ва Давлат комиссиясига тақдим этилади.

Бироқ айнан нечта тест саволларида хатолик ва ноаниқликлар кетгани ва нечта абитуриент талабаликка яқин тургани ҳақида маълумот бериш мумкинмиди?

Наҳотки, тавсия этилган дарсликларда учрайдиган айрим ноаниқликлар, фарқлар юзасидан ҳам бирорта баҳс-мунозара ўз ечимини топмаган бўлса?

Ёки тест саволларида бирорта ҳам хато, ноаниқликлар йўқмиди? Тест саволлари шунчалик мукаммал ва етук даражадамиди?

Мутасадди ташкилот ходимлардан мазкур масалага оид саволларга жавобларни кутиб қоламиз...

Манба: qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДТМ қачон апелляциядан ғолиб бўлганларни эълон қилади?