Тошкентда Ласетти ҳайдовчиси 36 ёшли аёлни уриб юборди

Тошкентда Ласетти ҳайдовчиси 36 ёшли аёлни уриб юборди
2017 йил 25 сентябрь куни соат 08:00ларда, Чилонзор тумани, “Бунёдкор” кўчасида жойлашган “Оқ тулпор” ресторани қаршисида, ҳайдовчи 1992 й.т. “Ласетти” русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, пиёдани уриб юборган.

Ҳодиса оқибатида пиёда, 1981 йилда туғилган аёл, йўл-транспорт ҳодисаси жойида вафот этган.
Тошкентда Ласетти ҳайдовчиси 36 ёшли аёлни уриб юборди
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одам ўлишига сабаб бўлса) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар