Чиноз туманида истиқомат қилувчи Н.П. муқаддам ҳам жиноят содир этганлиги боис жавобгарликка тортилган бўлсада, бундан хулоса чиқармай ўзгаларнинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилишга уринади. Бу ҳақда «Тошкент вилояти ИИБ»га таяниб «Кун.уз» хабар берди.
2017 йил 10 сентябрь куни соат тахминан 01:00ларда ўзининг жиноий шериги В.А. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, шу туманда яшовчи З.Х.нинг қўйхонасига ғайриқонуний равишда кириб, у ердан жами нархи 3 миллион сўмлик бўлган 3 бош қўчқорни яширин равишда ўғирлаб, жиноят содир этган жойдан яширинади.
Ўғирланган қўйларни қассобга сотиб юборишади. Ички ишлар органлари томонидан ўғирлик ҳолати бўйича суриштирув ишлари олиб борилаётганлигидан хабар топган Н.П. ва В.А. ўзларининг хатти-ҳаракатларини бекитиш мақсадида, ўғирланган қўйларни жабрланувчи яшовчи маҳаллага олиб келиб қўйиб юборишади.
Ҳозирги вақтда Н.П. ва В.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди