07:30 / 01.10.2017
14 995

Бўри итдан ақллироқ бўлиб чиқди

Бўри итдан ақллироқ бўлиб чиқди
Венадаги ветеринария институтининг бўриларни ўрганиш маркази бўрилар сабаб ва оқибат ўртасидаги боғлиқликни фаҳмлайди, итлар эса йўқ, демоқда.

Веналик олимлар 12 та бўри, 14 та дайди ит ва 12 та хонадон ити иштирокида қатор тажрибалар ўтказди. Ҳайвонларнинг зийраклигини аниқлаш учун икки қутидан фойдаланилди: бирига озуқа солиб ҳид чиқармайдиган даражада зич ёпилди, иккинчиси бўш қолдирилди.

Биринчи тажрибада ҳайвонларнинг одамларнинг буйруғини фаҳмлаши текширилди. Махсус ходим керакли қутини ҳайвонга кўрсатади ва уни очишга ҳаракат қилади. Иккинчи тажрибада эса ходим ҳайвонга диққат қаратмасдан қутига эътиборини қаратади. Учинчи тажрибада инсон қатнашмайди, аммо қутининг ичида бирор нарса бор-йўқлигини фаҳмлаб бўладиган даражада ҳаракатлантирилади.

Одамнинг йўл-йўриғи ва кўрсатмасини ит ҳам бўри ҳам жуда яхши тушунди. Аммо учинчи тажрибага келганда ҳайвон ўз зийраклигига таяниши лозим эди, бу ҳолатда бўри ақллироқ чиқиб қолди. Ёввойи ҳайвон қути чиқарган товуш ва унинг ичида нарса борлигини итдан яхшироқ фаҳмлади.

Ўтказилган тажриба натижасида Австрия олимлари итлар хонакилаштирилгач, ёввойи қариндошларига нисбатан ақллилашган, деган қарашни шубҳага олди. Эҳтимол, циркда ўйнамаслиги ҳам бўрининг ақллилигидандир.

Ўзбек адибларининг асарларида бўрининг хонакилаштирилгани ҳақидаги воқеалар тасвирланган. Масалан Нормурод Норқобиловнинг “Оқбўйин”, Шукур Холмирзаевнинг “Юр, тоғларга кетамиз” қиссаларида бўри авлодининг инсонга ўргангани ҳикоя қилинган. Худойберди Тўхтабоевнинг “Сеҳрли қалпоқча” асарида эса Ҳошимжоннинг дўсти Акром бўри боласини тутиб уйда тарбиялашга уринади.

Манба: Sof.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бўри итдан ақллироқ бўлиб чиқди