22:13 / 01.10.2017
7 947

Ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон ҳибсдан чиқарилди

Ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон ҳибсдан чиқарилди
Facebook ижтимоий тармоғида Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг ўғли Файзуллохон Отахонов адибнинг қўйиб юборилганлиги хабарини тарқатди. “Ҳозиргина уйдан хабар келди. Дадамларни аэропортдан кишанланган ҳолда олиб борилган Яшнобод туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўзининг хизмат машинасида Тоштурмадан чиқариб эшигимиз тагига қўйиб кетган...

..Бундан кейин нима бўлади ҳозирча маълум эмас, ҳеч қандай тушунтириш беришмаган. Аммо уйда бўлишлари барчамиз учун катта янгилик”, деб ёзган адибнинг фарзанди. У, шунингдек, ёзувчини қўллаб-қувватлаганларга миннатдорчилик билдирган.

Таниқли ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон 27 сентябр куни Туркиядан учиб келганда аэропортда ҳибсга олинган эди.

Адиб ҳақида қисқача маълумот.

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон 1955 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Адиб «Йўл бошида» «Дунё кенг», «Шу ерлик киши»каби қисса ва ҳикоялар тўпламлари орқали ўзбек китобхонларига таниш. Ёзувчининг «Оқ бино оқшомлари» ҳикояси асосида бадиий филм ҳам суратга олинган. Бундан ташқари, Алишер Навоийнинг «Лайли ва Мажнун» достони асосида икки серияли филмнинг киносценарийcини ёзган.

Нуруллоҳ Отахонов узоқ йиллар давомида «Ёшлик» (Бўлим мудири), «Муштум» (Масул котиб), «Шарқюлдузи» (Бўлим мудири) журналларида ишлаган, Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасининг «Ҳидоят» журнали ва «Мовароуннаҳр» нашриётига раҳбарлик қилган. 2013 йилда муҳаррирлик фаолиятини якунлаган ёзувчи икки йилдан бери Туркияда истиқомат қилаётган эди.

Манба: Sof.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон ҳибсдан чиқарилди