12:03 / 03.10.2017
6 649

“Пропискачи” уюшган гуруҳ қўлга олинди

“Пропискачи” уюшган гуруҳ қўлга олинди
Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтиш учун қинғир усулларни қўллашга тайёр бўлган ҳамда ушбу ишни амалга оширишга кўмаклашмоқчи бўлган айрим фуқаролар қўлга олинди, деб хабар қилaди Qalampir.uz.

Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Ички ишлар бўлими Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимлари томонидан йўл қўйилган фуқароларни катта миқдордаги маблағ эвазига ноқонуний равишда доимий рўйхатга қўйиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “Постда” нашри хабар берди.

Яшнобод ИИБ МФР бўлимида ёрдамчи сифатида ишлаган бир нечта ходимлар ўнлаб фуқаролардан доимий рўйхатга қўйиш учун 3000 АҚШ долларигача бўлган миқдорда пул олган. Паспорт бўлимининг қатъий ҳисобида турувчи муҳр ва штамплардан фойдаланиб, фуқароларнинг паспортига яширин равишда муҳр ва штамп босиб, доимий рўйхатда тургани ҳақида сохта маълумотлар киритган.

Уюшган гуруҳ аъзолари ва уларга пул маблағларини берган шахслар жиноий жавобгарликка тортилган бўлиб, жиноят ишидан етказилган зарар 188 миллион сўм деб баҳоланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Пропискачи” уюшган гуруҳ қўлга олинди