5 311
Москванинг 5 юлдузли меҳмонхоналарида жой қолмади: Саудия Арабистони подшоҳи Россияга келди
4 октябрь куни Саудия Арабистони Салмон бин Абдул Азиз Ал Сауд саудиялик подшолар орасида биринчи бўлиб Москвага келди. Унинг ташрифи 7 октябргача давом этади, деб ёзади Кун нашри.
Қайд этиш жоиз, Россия ҳукумати мазкур ташрифга жиддий тайёргарлик кўрди. 2-8 октябрь кунлари Москвада илк маротаба Саудия Арабистони маданий ҳафталиги бўлиб ўтади. Шаҳар кўчаларида билбордлар ўрнатилди. Внуково аэропортидан шаҳаргача бўлган йўлларнинг чеккаларига подшоҳни олқишловчи сўзлар осиб чиқилди.
Россияда Саудия монархининг ташрифини тарихий деб баҳоламоқда. 5 октябрь куни Москвада Владимир Путин билан, 6 октябрда Дмитрий Медведев учрашади.
Минг кишилик делегация аъзолари қаерда ва қандай яшайди
3 октябрь куни «Калашников» концерни ташқи алоқалар директори София Иванованинг Facebook саҳифасида ёзишича, Москвадаги 5 юлдузли меҳмонхона «барча дўконлари ва ресторанлари билан ёпилгани ҳақида» «кутилмаганда билиб қолган». Унинг сўзларига кўра, бу подшоҳнинг ташрифига бевосита алоқадор. Чеклов эса 7 октябрдан кейин бекор қилинади.
Аммо Иванова ўз хабарида меҳмонхонани «адаштириб» Ritz-Carlton ҳақида ёзди, кейинчалик хатосини тузатиб, Four Seasons меҳмонхонаси эканини ёзди. Меҳмонхонадаги энг таниқли меҳмонхоналар тармоғи Қизил майдон, Кремль ва Давлат думаси ёнида жойлашган.
Four Seasons бекорга танланмаган: подшоҳ бир неча маротаба айнан шу меҳмонхоналар тармоғида тўхтаган. У биратўла барча хоналарни банд қилишни хуш кўради. Бундан ташқари, меҳмонхоналар улуши подшоҳ жияни Ал Валидга тегишли экани айтилади.
Кейинроқ, Москвадаги 5 юлдузли меҳмонхоналар ҳаддан ортиқ юкланганини РИА Новостига ҳам тасдиқлашган. Меҳмонхоналар вакилларига кўра, подшоҳ делегацияси Кремль ва Қизил майдон атрофидаги, Манеж майдони, Лубянка ва Кузнец кўприги теварагидаги меҳмонхоналарнинг барча олий даражадаги бўш хоналарини банд қилишган. Делегация аъзолари бир неча меҳмонхонада, хусусан Four Seasons, St. Regis ва «Националь» шулар жумласидан.
Агентликнинг ёзишича, монархнинг ташрифига мос келувчи саналарда Кремль ёнидаги 5 юлдузли меҳмонхоналарда хонани банд қилиш мумкин эмас. Бундай вазият жуда кам ҳолатларда кузатилади ва фақат йирик гуруҳлар буюртма қилганида кузатилади. Four Seasons меҳмонхонасидаги энг йирик ва кенг ҳисобланувчи 500 метр2 майдонли хонанинг бир кунлик нархи 1 млн рублга яқин туради.
Айрим хоналарда подшоҳнинг келиши аввалида Европача услуб ўзгартирилди: Ар Риёддан гиламлар ва мебель келтирилди. Ташриф тугаганидан кейин «Осиёга хос ҳолат» омборхонага қўйилади. Бошқа ўзгаришлардан бири таомномада вақтинчалик чўчқа гўштининг олиб ташланишидир.
Махсус хизматларнинг «Коммерсантъ FM» билан суҳбатда айтишларича, шу каби ташрифлардан 1-2 ҳафта олдин хавфсизлик ходимлари меҳмонхона ва аниқ бир хонани танлашади. Келишдан бир кун аввал биноларда «махсус тартиб ишлари» ўтказилади.
Таъкидлаш ўринлики, Саудия Арабистони делегацияси узоқ сафарларга оғир юк билан боради. Масалан, шу йилниинг март ойида Индонезияга ташриф буюрган подшоҳ 9 кунга 459 тонна юк билан борган. Улар орасида 2 та Mercedes S600 ва 2 та электр лифт ҳам бор эди. Ўшанда 800 кишилик делегация аъзоларини ташиш учун 27 та рейс амалга оширилганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди