13 072
ТИЛЛАТОПАР ёки Москвалик Надежда Львовна Н. исмли аёлнинг танаси олтинни худди магнит каби ўзига тортиб тураркан…
Ҳаётда қўл ва тананинг бошқа аъзолари ёрдамида темирни, қошиқ, санчқи ва ҳоказоларни торта оладиган одамлар кўп. Уларнинг қўлига ёпишган буюм пастга тушмайди. Сабаби, улар танасида магнит керагидан кўпчиликни ташкил этаркан. Аммо танаси фақат олтинни торта оладиган одамни учратмаган бўлсангиз керак. Унда танишинг, бу Надежда Львовна бўлади.
Надежданинг айтишича, болаликданоқ кўчадан тилла буюмлар топиб олишни бошлаган. Масалан, 4 яшарлигида кўчада ўйнаб юриб тилла узук топиб олган. Орадан бир неча кун ўтгач, лўлилар тақадиган каттакон тилла сирға топган.
Олти ёшлигида эса ота-онаси билан денгиз бўйида дам олаётиб, тилла сирға топиб олган.
12 яшарлик пайтида бир куни кўчадан катмон топиб олди. Аммо катмонда бир тийин ҳам пул йўқ, аксинча бир дона тилла узук бор эди. 15 ёшида тилла занжир топиб онасига ҳадя этди. Сал ўтиб олмос кўзли аёллар тилла тақинчоғини топди.
Яна бир қизиқ воқеа. Надя мактабни битирган куни ота-онаси ўша даврда урф бўлган пошнали туфли совға қилишди. Мактабдага битирув маросимига ўша туфлини кийиб борди ва кечки пайт уйга қайтгач, туфлини ечиб қараса, битта пошнасига тилла узук ёпишиб турган экан.
Надежда шуларни ҳикоя қиларкан, кулиб қўяди.
— Мен ҳалиям тилла тақинчоқлар, зираклар, узуклар топиб олишда давом этяпман, — деди у. — Тўғри, ҳеч қачон улгуржисига топмаганман. Ҳар гал бир ёки икки донадан тилла буюм топаман. Мен уларни қидирмайман. Ё йўлимдан чиқишади, ё туфлим, ёки кийимимга ёпишиб турган бўлишади. Бир куни мазам бўлмай, касалхонага тушиб қолдим. Палатага эрим кириб келди. Мева-чева, ёнғоқ, печенье, ерёнғоқ олиб келибди. Палатамизда жами 12 нафар бемор эдик. Мен эримдан олиб келган нарсаларидан палатадошларимга ҳам ҳадя қилишини сўрадим. У мева ва ёнғоқларни уларга ҳам бўлишиб чиқди. Менинг қўлимга бир ҳовуч ерёнғоқ солиб қўйди. Не кўз билан кўрайки, ерёнғоқ орасида «Чалма» деган тилла узук ётарди. Ҳойнаҳой ерёнғоқ терган аёл узукни йўқотган бўлса керак…
Мана, аёл анча ёшга бориб қолди. Ҳануз тилла буюмлар топиб олишни канда қилмади. Яна бир мўъжизани айтсак, ишонасизми? Надежданинг фамилияси Золотова экан. Бу ҳам ҳақиқатан Яратганнинг мўъжизаси эканлигига сира шубҳа йўқ! Илойим тилла топиб оладиганлар, тиллани ўзига оҳанрабодек торта оладиганлар кўпаяверсин!
Манба: Hordiq.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?