2017 йил 16 октябрь, душанба куни тушлик вақтида Тошкент шаҳар Юнусобод туманида номаълум шахс ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш масадида жиноятга қўл урди, деб ёзади «Telegraf.uz».
У тумандаги Чинобод кўчасида жойлашган омборхона эшигининг қулфини бузиб, ғайриқонуний равишда кирган ва фуқаро Б.Т.Нга тегишли буюмларни ўғирлаган. Жумладан, 14 миллион сўмлик «Мадонна» номли ошхона сервиси, 950 минг сўмлик «Богемма» номли сервис, 400 минг сўмлик рисоварка ва 200 минг сўмлик графинларни ўғирлаб, фуқарога жами 16 800 000 сўм миқдорда зарар етказган.
Ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Тезкор суриштирув ишлари натижасида 19 октябрь куни Чинобод кўчасида ўрнатилган кузатув камераси ёзувлари ёрдамида гумонланувчи ашёвий далиллар билан ушланди. У Тошкент шаҳар Бектемир туманида яшовчи муқаддам судланмаган, вояга етмаган З.Семиркулова экани аниқланди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Россия томонидан учирилган иккита дрон Молдова ҳудудига қулаб тушди