08:54 / 24.10.2017
7 435

Шавкат Мирзиёев 25—27 октябрь кунлари Туркияга сафар қилади

Шавкат Мирзиёев 25—27 октябрь кунлари Туркияга сафар қилади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 25—27 октябрь кунлари ташриф билан Туркияда бўлади. Туркия иқтисодиёт вазирлиги ахборотига кўра, ташриф Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон таклифига кўра амалга оширилади.

Туркия Ташқи иқтисодий алоқалар кенгаши ахборотига кўра, Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи доирасида 26 октябрь куни Истанбулда Ўзбекистон—Туркия бизнес-форуми ўтказилиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев октябрь ойида Туркияга сафар қилиши 2017 йил августида маълум бўлган, деб хабар беради Daryo.uz.
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мазкур ташриф икки мамлакат ўртасидаги «бугунги кундаги муносабатларимизни янги босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этишига» ишонч билдирган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев 25—27 октябрь кунлари Туркияга сафар қилади