date
views 6 181

Тошкентдаги «Абу Сахий» бозорида автобусдан 23 млн сўм ўғирланди

Тошкентдаги «Абу Сахий» бозорида автобусдан 23 млн сўм ўғирланди
Тошкентнинг Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган «Абу Сахий» автошоҳбекатида қаровсиз қолдирилган автобусдан 22 октябрь куни 23,3 млн сўм миқдоридаги пул ўғирланди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ матбуот хизматига таяниб Дарё хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, номаълум шахс Mercedes-Benz 0202D русумли автобуснинг қаровсиз қолдирилганидан фойдаланиб, унинг эшигини очган ва ичидан 23 312 000 сўм миқдоридаги пулни ўғирлаган.

Тезкор қидирув ишлари натижасида мазкур ўғрилик ҳолати муқаддам судланган Лазиз Нарзуллаев томонидан амалга оширилгани аниқланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «б» банди (ўғирлик, яъни анча миқдорда, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

«Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда», — дейилади ИИББ ахборотида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдаги «Абу Сахий» бозорида автобусдан 23 млн сўм ўғирланди