6 ноябрь куни Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан “Комплекс тест маркази” очилиши олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Кореяга ишга кетишни хоҳлаганларни рўйхатга олиш ва имтиҳон қилиш шартлари маълум қилинди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" хабар беради.
Нашрда қайд этилишича, Кореяда ишлашни истаганлар биринчи навбатда янги ташкил этилган “Комплекс тест маркази”нинг www.ckt.uz сайтида рўйхатга ўтиши ҳамда жетон олиш учун топшириладиган имтиҳон куни ва сеансини танлаши керак бўлади. Ушбу сайт фақатгина Ўзбекистон ичида очилади. Жетон учун имтиҳон куни банд қилинганидан сўнг имтиҳон топширувчи “Комплекс тест маркази”га бориб, рўйхатдан ўтади ва 87 500 сўм миқдоридаги пулни тўлаб, компьютер орқали тестдан ўтади.
Саволлар матн ва аудио тестлардан иборат бўлиб, уларнинг сони жами 30 тани ташкил этади. Имтиҳон учун 40 дақиқа вақт берилади. 40 дақиқа тугагач, автомат равишда имтиҳон тўхтатилади.
Имтиҳон саволлари Ўзбекистондаги учта олийгоҳ мутахассислари томонидан CBT – Computer Based Testing усули бўйича давлат таълим стандартлари асосида тузилган бўлиб, ушбу саволларга жавоб бериш учун корейс тили бўйича бошланғич 1 ва 2- даража (чогип) билимга эга бўлиш талаб қилинади.
Тест натижалари бўйича номзодлар рейтинги тузилади. Бунда берилган 40 дақиқадан қанча олдинроқ имтиҳон топшириб бўлиниши муҳим аҳамиятга эга. Дейлик, имтиҳон саволларига 20 дақиқа ичида тўлиқ жавоб берган одам 40 дақиқада барчасини тўғри ечгандан кўра олдинги ўринларни эгаллайди.
Ушбу имтиҳон бошланишига куни 3 сеанс (ҳар бир сеансда 80 киши имтиҳон топширади), кейинчалик эса 5 сеансдан олинади.
Бир одам ойига бир марта, бир йилда эса 12 мартагача жетонга имтиҳон топшириш ҳуқуқига эга бўлади. Неча марта топширилишидан қатъи назар, тўплаган энг юқори баллари инобатга олинади. КТМ тестини топшириш учун тўланган пул қайтарилмайди.
Имтиҳон топшириб бўлгандан кейин дарҳол унинг натижаларини билиш мумкин. Рейтингдаги ўринни эса тест топширилгандан 10 кун кейин Агентлик расмий сайтидаги шахсий кабинети орқали билиш мумкин.
Рейтинг шу тарзда тузиб борилади ва EPS-TOPIK имтиҳони учун, дейлик 6 минг номзод қабул қилиниши керак бўлса, қолганлар кейинги имтиҳонларда қатнашиш ҳуқуқини қўлдан бой бермайди.
Турли сабабларга кўра КТМ имтиҳон натижаларидан қониқмаганлар 20 кун ичида апелляцияга беришлари мумкин. Аппеляцион аризани фақатгина имтиҳон топширган шахс бериши мумкин.
Аммо, унутмаслик лозимки, КТМ тести натижалари 8 ой сақланади. 8 ой ичида EPS-TOPIK имтиҳони топширилмаса, КТМ имтиҳонини қайтадан топширишга тўғри келади.
КТМ имтиҳонларидан муваффақиятли ўтганлар рейтинг асосида EPS-TOPIK имтиҳонида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади.
Шу билан биргаликда, EPS-TOPIK имтиҳонларини ўтказиш шартлари ҳам ўзгарган. Эндиликда EPS-TOPIK имтиҳон малака тестини ҳам ўз ичига олади. Яъни, тест савол-жавобларидан кейин кореялик мутахассислар суҳбатидан ўтиш талаб қилинади.
“Комплекс тест маркази” – мустақил ташкилот бўлиб, Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Шота Руставели кўчаси 138-уйда жойлашган. Мўлжал: Республика Қон қуйиш маркази, “Азия Ташкент” меҳмонхонаси. Жамоат транспортлари: №38, 40, 57, 58, 126, 132-автобус йўналишлари.
Марказга рўйхатдан ўтиш учун хоҳлаган пайтда, бироқ тестдан ўтиш учун банд қилинган вақтдан 60 дақиқача олдин бориш лозим. Имтиҳон залига тест бошланишидан 30 дақиқа олдин киритиш бошланади.
Имтиҳонга электрон қурилмалар, ҳар қандай канцелярия маҳсулотлари, китоблар, луғатлар, блокнотлар олиб кириш тақиқланади. Савол-жавоб вақтидан ўриндан туриш, гаплашиш ва бошқа ортиқча ҳаракатларни қилиш мумкин эмас. Ҳар бир стол атрофи тўсиқ билан ўралган бўлиб, юқорига кузатув камераси ўрнатилган.
КТМ имтиҳони учун рўйхатдан ўтиш 7 ноябрдан бошланди, имтиҳонлар эса 13 ноябрдан бошланади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин