Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида сўзлаган нутқида минтақанинг улкан туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш масаласига алоҳида тўхталиб ўтди, деб ёзмоқда Қалампир нашри.
“Бу борада вилоятда қандай катта салоҳият борлиги ҳақида сизларнинг олдингизда ортиқча гапириб ўтиришнинг ҳожати йўқ, деб ўйлайман.
Туризм ҳақида гапирганда, бир масалага алоҳида эътиборингизни қаратмоқчиман. Айрим мамлакатларда хорижий сайёҳлар эътиборини тортишга қаратилган туристик брендлар яратиш учун узоқ йиллар ва катта маблағ сарфлаш талаб этилади. Яъни, улар кўпинча йўқдан бор қилади. Ҳолбуки, Самарқанд шаҳри учун бутун оламга машҳур брендларни бундан неча асрлар олдин улуғ аждодларимиз яратиб кетганлар. Ўзингиз ўйланг, Самарқанд шаҳри, Имом Бухорий, Амир Темур, Улуғбек расадхонаси, Ҳазрати Дониёл, Регистон, Шоҳи Зинда ансамбли деган номларнинг ўзи, таъбир жоиз бўлса, жаҳон миқёсидаги машҳур брендлар эмасми?
Гап мана шундай беқиёс обидаларимиз, гўзал табиатимиз, саховатли заминимиз имкониятларидан оқилона фойдаланишда. Уларни дунёга намойиш қилиб, жозибадорлигини оширишда. Бунинг учун замонавий билим ва малака, туризм соҳасининг барча сирларини ипидан игнасигача чуқур билиш, тинимсиз ишлаш, ўз касбининг устаси ва фидойиси бўлиш керак. Биз бу борадаги ишларимизни юксак босқичга кўтариш мақсадида 2017-2019 йилларда Самарқанднинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича алоҳида дастур қабул қилдик.
Дастурга мувофиқ Самарқанд шаҳрида сайёҳлар учун махсус “Самарқанд Сити” туризм ҳудудини барпо этиш белгиланди. Янги меҳмонхоналар қуриш, транспорт хизматини яхшилаш, шаҳарни ободонлаштириш, янги туризм хизматларини жорий этиш ва соҳа учун кадрлар тайёрлаш ҳам эътиборимиз марказида бўлади”, – деди давлат раҳбари.
Шунингдек, унинг сўзларига кўра, 2017 йилда Самарқанд вилоятига келган сайёҳлар вилоятда турли хизматлар ва товарлар учун жами 480 миллиард сўм сарфлаган.
“Ваҳоланки, вилоятдаги барча фермерларнинг йил давомида оғир меҳнат қилиб етиштирган пахтаси ҳисобидан олган фойдаси атиги 52 миллиард сўмни ташкил этади. Ана шу иккита рақам мисолида ҳам ўзингиз яққол кўриб турибсизки, илгари эътибордан четда бўлган туризм – бутун халқимиз йил ўн икки ой овора бўладиган пахтачиликка нисбатан бир неча баробар кўп даромад келтиради. Бироқ, пахтачиликни кенгайтиришнинг умуман иложи йўқ бўлгани ҳолда, Самарқанднинг салоҳиятини инобатга олсак, туризмни ривожлантириш имкониятлари чексиздир”, – деди Мирзиёев. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”