18:58 / 14.11.2017
8 430

33 ёшли ўзбекистонлик жинсий зўравонликда айбланиб қўлга олинди

33 ёшли ўзбекистонлик жинсий зўравонликда айбланиб қўлга олинди
“Qalampir.uz” нашрининг хабар беришича, Россиянинг Ленинград вилоятида истиқомат қилувчи аёл 13 ноябрь куни тунда уни ўзбек миллатига мансуб эркак киши зўрлагани тўғрисида маълум қилиб, полицияга шикоят билан мурожаат қилган.

Хабарда келтирилишича, шикоят қилган аёлнинг ёши 35 да, уни зўрлаганликда гумон қилинаётган ўзбекистонлик эркак эса 33 ёшда.
Жабрланувчининг таъкидлашича, номаълум киши унга нисбатан жисмоний куч ишлатиб, жинсий зўравонлик ҳаракатини содир этган.

Воқеадан сўнг бироз вақт ўтгач полиция жабрланувчининг берган маълумотлари асосида гумонланувчини қўлга олган ва тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Маълумотларга кўра, исм-шарифи ошкор этилмаган ўзбекистонлик фуқарога нисбатан жинсий зўравонлик айби билан жиноят иши очилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 33 ёшли ўзбекистонлик жинсий зўравонликда айбланиб қўлга олинди