— Мен фарзандсизлигим сабаб турмушимдан ажрашганман. Пешонамда бор экан, тақдирга тан бериб ўзим учун эмас, укаларим учун яшаяпман. Иккита укам бор. Онам эрта вафот этгани учун дадам иккинчи марта уйланди. У онамдан битта укам бор. У 5 ёшда. Мен ҳар иккала укамни ҳам бирдек яхши кўраман. Лекин катта укам кичкинамизни умуман хушламайди. Ўтган йил катта укамни уйлантирдик. Аммо уйланиб ҳам унинг ақли кирмади. Аввал бир ўзи укам билан онамни турткилаган бўлса, энди аёли билан уйдагиларга тинчлик бермаяпти. Энг ёмони, келиним «Сиз ўгайсиз», деб онамнинг дилини оғритибди. Укам ва келиним ота-онамнинг дуосини олиш ўрнига уларнинг дилини оғритиб, ҳар куни жанжал кўтаришяпти. Бу вазиятга жим қараб туролмаяпман. Нима қилсам вазиятни юмшатишим мумкин? Ахир улар ҳам эртага ота-она бўлишади. Кейин кичик укамда нима айб, ҳайронман? У билан бир отадан туғилган бўлсак-да, укам бизни тушунишни истамаяпти. Наҳот фарзандларидан қайтишидан қўрқишмаса? Менга маслаҳат беринг.
НАРГИЗА
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Трамп жамоаси расмийларга ёқмаган генералларни “тозалаш” учун фармон тайёрлади
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш