Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Д.Тошхўжаев Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ислом динига эътиқод қилувчиларнинг оммавий равишда ҳибсга олингани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар бўйича изоҳ берди.
Facebook ва бошқа ижтимоий тармоқларда 16-21 ноябрь кунлари Ўзбекистон махсус хизматлари Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилоятининг Чиноз ва Янгийўл туманларида истиқомат қилувчи диндорларнинг уйларида рейдлар ўтказгани ҳақида мақолалар эълон қилинган. Бу хабарларда шунингдек, одамларнинг уйларида тинтув ўтказилгани, диндорларнинг ўзлари сўроқ қилингани ҳақида айтилган.
Бундан ташқари, гўёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Зангиота туманида ушланган фуқаролардан 1986 йилда туғилган, 2008 йилдан бери қидирувда бўлган Гўзал Тўхтахўжаева исмли аёл ҳақида маълумот сўраган.
Шунингдек, мақолада Тошкент ва Тошкент вилоятининг Зангиота туманида уч кун ичида 20 ёшдан 60 ёшгача бўлган 80га яқин диндор эркак ва аёллар ушланган бўлиб, улардан 7 нафари Тошкент шаҳар ИИББ тергов изоляторида ушлаб турилгани айтилган.
Ушбу иш тафсилотларини аниқлаш мақсадида UzNews.uz мухбири Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат қилди. Тошкент ШИИББ тергов бошқармаси бошлиғи Дониёр Тошхўжаевнинг сўзларига кўра, 1986 йилда туғилган Гўзал Тошхўжаевага нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 159- (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 244- (Оммавий тартибсизликлар) моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган ва 2009 йилда Тошкент шаҳар Учтепа туман ИИБ тергов бўлими томонидан қидирувга берилган. Айни пайтда Г.Тўхтахўжаевани қўлга олиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари унинг қаердалигини биладиган, у билан мулоқотда бўлиши мумкин бўлган, лекин бу ҳақда ички ишлар органларига хабар бермаган шахсларни сўроқ қилмоқда.
Бундан ташқари, Тошхўжаев ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Гўзал Тўхтахўжаеванинг қаердалигини аниқлаш учун Чиноз ва Янгийўл туманларида яшовчи фуқароларни сўроқ қилишмаганини алоҳида таъкидлади.
Хабарда Гўзал Тўхтахўжаеванинг қаердалигини билган ёки уни кўрганлар бўлса 102 ёки 281-93-02, 281-92-80, 281-94-45, 281-93-23 рақамларига қўнғироқ қилиш ёхуд яқин-атрофдаги ички ишлар бўлимига мурожаат қилиш сўралган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади