12:38 / 04.12.2017
34 756

Ганя Усмонова тўйида миллиардер Алишер Усмонов билан рақсга тушди (видео)

Ганя Усмонова тўйида миллиардер Алишер Усмонов билан рақсга тушди (видео)
Ўзбек миллиардери Алишер Усмоновнинг жияни Ганя Усмонова турмушга чиққани тўғрисида хабар берган эдик.
Алишер Усмоновнинг акаси Баҳодир Усмоновнинг қизи Ганя Усмонова теннисчи Важа Узоқовга турмушга чиқди. Тўй Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуасининг павильонларидан бирида бўлиб ўтди. Замонавий тарзда ташкил этилган базм маросимида Ганя Усмонова амакиси Алишер Усмонов билан рақсга тушди.
Шунингдек, миллий маросимларимиздан бўлмиш келин салом ҳам шоу тарзида ташкиллаштирилган. Келин салом тадбири Тошкентдаги “Зарқайнар” – Миллий либослар галереясида ўтказилган бўлиб, унда актриса Саида Раметова келин салом айтган. Актриса Дилором Эгамбердиева ва Усмоновларнинг келини Диёра Усмонова келинга ёрдамчилик вазифасини бажаришган. Келин салом тадбирида Ўзбекистон халқ артистлари Фаррух Зокиров ва Юлдуз Усмонова иштирок этишган.
Қуйидаги видеода маросим тафсилотларини батафсил томоша қилишингиз мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ганя Усмонова тўйида миллиардер Алишер Усмонов билан рақсга тушди (видео)