
Янги йил байрами яқинлашгани сари бозорлардаги маҳсулотлар нархи ўсиши ҳолати кўп кузатилади. Бундай вазиятда аҳолининг чўнтагига катта зиён етишининг олдини олиш мақсадида давлат томонидан арзонлаштирилган махсус савдо ярмаркалари ишга туширилади. Улардан бири Ўзбек миллий академик драма театри ҳовлисида ҳам ўтказилиши назарда тутилган.
Эртага, 22 декабрдан бошлаб, Ўзбек миллий академик драма театри ҳовлисида Маданият санъати ходимлари учун соат 09:00 дан 18:00 га қадар янги йилга аталган озиқ-овқат савдо ярмаркаси бўлиб ўтади.
Шунингдек, ярмарка ҳақида маълумот берилар экан, унда 50 турдаги озиқ-овқат махсулотлари имтиёзли, қулай ва хамёнбоп нархларда сотилиши, маҳсулот миқдори чегараланмагани таъкидланган.
Иш билан банд бўлганларнинг ўрнига оила аъзолари келиб харидларни амалга ошириши мумкинлигини айтиш ҳам ёддан чиқарилмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг