08:30 / 01.01.2018
5 466

Ўзбекистон давлат криминалист экспертлари энди пуллик хизмат ҳам кўрсатади

Ўзбекистон давлат криминалист экспертлари энди пуллик хизмат ҳам кўрсатади
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги юридик шахсларга эксперт-криминалистика фаолияти соҳасида пуллик асосда экспертлик, илмий-тадқиқот ва ахборот хизматларини тақдим этади, деб хабар қилди ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази матбуот-хизмати.

Хизматлар ўзига қуйидаги йўналишларни қамраб олади: ҳужжатларда, қимматбаҳо қоғозларда, шахсни тасдиқловчи ҳужжатларда қалбакилаштириш белгиларини аниқлаш билан боғлиқ масалалар бўйича ўқитиш; шахсни идентификация қилишда видеокузатув тизими имкониятларини аниқлаш; транспорт воситаларининг двигатель, шасси, кузов рақамларини рўйхатга қўйишда ва қайта рўйхатдан ўтказишдаги тадқиқотлар.

Шунингдек, ҳужжатлар, қимматбаҳо қоғозлар, лоторея чипталари, шунингдек бошқа турдаги қатъий ҳисобот остидаги босма маҳсулотларнинг ҳақиқийлигини аниқлаш бўйича тадқиқотлар; узоқ муддат мобайнида ўчиб кетган матнларни қайта тиклаш; заргарлик буюмлари ва вино-ароқ маҳсулотлари таркибини аниқлаш ҳамда компьютер технологияси соҳасида хизмат ва консультациялар кўрсатиш, хусусан, рақамли ташувчиларда ўчиб кетган маълумотларни қайта тиклаш ва рақамли маълумотларни ҳимоялаш бўйича консультация берилиши мумкин.

Манба: Dia.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон давлат криминалист экспертлари энди пуллик хизмат ҳам кўрсатади