Президентлигининг биринчи йилида Шавкат Мирзиёев давлатни янги босқичда ривожлантиришга қаратилган 100 дан ортиқ фармон ва қарорларни имзолади, шунингдек, ҳукуматда ва жойлардаги ҳокимият органларида жиддий ўзгаришлар қилди, деб хабар беради Россиянинг "Новости" ахборот агентлиги Ўзбекистон раҳбари фаолиятининг дастлабки натижаларига бағишланган таҳлилда.
Ишбилармонлик соҳасида ҳам салмоқли ўзгаришлар рўй бермоқда: корхоналарни режадан ташқари текшириш бекор қилинди, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Омбудсман институти жорий этилди, ишбилармонлик муҳитида аниқланган хатолар, нотўғри ҳисоблашлар, тазйиқ ўтказишлар ҳамда сансалорликлар учун Президент Шавкат Мирзиёев ҳукумат аъзоларидан ҳисобот талаб қилади. 2005 йилда Ўзбекистонда олиб борилаётган иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлардан қониқмагани учун ўз фаолиятини тўхтатган Европа тикланиш ва тараққиёт банки ноябрь ойида қайтадан фаолият юрита бошлади.
Сентябрь ойида Ўзбекистон миллий валютаси – сўмнинг эркин конвертацияси очилганлиги Шавкат Мирзиёев президентлигининг биринчи йилидаги энг асосий ютуқлардан бўлди.
Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Асамблеясининг 72-сессиясида терроризмга қарши куч ишлатиш йўли билан курашиш усули ўзини оқламаётгани, одамлар, биринчи навбатда, ёшларнинг онгу тафаккурини маърифат асосида шакллантириш ва тарбиялаш энг муҳим вазифа эканини қайд этди.
«Новости»да таъкидланишича, Президент мамлакатда мазкур вазифаларни ҳал қилишга йўналтирилган янги ислом марказларини ташкил этиш ташаббуси билан чиққан. Ўзбекистон, шунингдек, «Human Rights Watch» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти билан мулоқотни қайтадан йўлга қўйди, кўп йиллар мобайнида биринчи марта БМТнинг эътиқод эркинлиги ҳақидаги масалалар бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шоҳид республикага ташриф буюрди.
Ўзбекистон раҳбари, шунингдек, минтақаларга ташрифи чоғида ўз ҳаётини экстремистик фаолият билан боғлаганларнинг яқин қариндошларини ижтимоий ҳаётдан четлатиш амалиётини давом эттирмаслик зарурлигини таъкидлади. ОАВ маълумотларига кўра, "қора рўйхат"даги 16 минг киши аллақачон нормал ҳаётга қайтган. Президент экстремистик диний оқимларда иштирок этган ва тўғри йўлга қайтишни истамаганларни Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум қилишга тайёрлигини қатъий таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев 2017 йилни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилди ҳамда оддий одамлар билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш учун Виртуал қабулхона очди ва бу орқали миллиондан ортиқ мурожаатларда кўтарилган муаммолар ижобий ҳал этилди.
Президент маҳаллий ОАВдаги мамлакатнинг биринчи шахси имижига бўлган анъанавий ёндашувларни ҳам ўзгартирмоқда. Бир неча йил олдин интернет тармоқларидан суратини қидириб топиш мушкул бўлган янги президент «Facebook» ҳамда «Telegram» ижтимоий тармоқларида ўз саҳифасини очган.
Манба: Darakchi.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи