Голф бўйича кичик мусобақа ўтказилди ва ғолиб йигит катта пул маблағига эга бўлди. Ғалаба ва қўлга киритган пулдан масрур ҳолда ғолиб уйга қайтаркан йўлда бир бечораҳол аёлни учратиб қолди.
Аёл ғолиб йигитга ногирон касал фарзанди борлигини ва уни даволатиш учун унга катта миқдорда пул кераклигини айтиб йиғларди. Йигитнинг унга раҳми келиб қўлга киритган барча пулларини шунчаки бериб юборди.
Эртасига голф клубда дўстлари билан учрашган йигит кечаги воқеани сўзлаб берди. Дўстлари ачиниш ва надомат билан уни тинглаб у учратган аёл ғирт фирибгар эканлигини айтишди.
- Узр, дўстим хафа бўлмагину лекин у ёлғончи аёл, у сени пулларингни қўлга киритиш учун бу эртакни тўқиб чиққан.
- Демак, ҳеч қандай касал бола йўқ эканда? – деди ғолиб йигит.
- Йўқ, афсус бу ҳаммаси ёлғон. – деди унинг дўсти.
- Хайрият, - деди йигит ўзини босиб,- бу ҳафтада мен эшитган энг яхши хабар бўлди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда