Осмонга туташиб кетган кўм-кўк денгиз, оппоқ қумлар, соҳилларга эгилиб турган палма дарахтлари оҳ, оҳ, Марокашнинг соҳиллари "жаннатга монанддир”. Ўзини туристик фирма агенти, деб таништирган марокашлик йигит испан тилида қўпол акцент билан Марокашнинг соҳилларини менга шундай тасвирларди. Мен унга бефарқроқ бўлганимдан ғазабланиб, у яна Марокашни таърифини келтира бошлади. Мен Малага соҳили бўйида офтобда тобланиб уни тингларканман, “Балки бориб кўрарман.”- деган хулосага келдим. Малага соҳилининг нариги тарафида шундай жаннат бўлса-ю, бориб кўрмасам. Яна арзон нархга.
Туристик агент қаршимиздаги Ўртаер денгизини кичик кемада 14 км йўл босиб ўтсак, ўзи ҳикоя қилган ердаги жаннатга осонгина етиб олишимни айтди. Бунинг учун менга Марокашга кириш визаси керак бўлар экан. Кемадаги саёҳат (бориш-қайтиш) эса атиги 25 еврога тушади. “Аслида-ку нархлар роса осмон, аммо сенга 25 га тушириб бераман” - деди марокашлик. Виза масалаларини эса паспортимни топширсам ўзи консулликдаги таниши орқали текинга тўғрилаб бериши мумкин экан. Агар, ҳужжатларингиз ёнингизда бўлса, бугуноқ расмийлаштиришни бошлаб юборардим, деди у.
Мен бу таклифга рости қизиқиб қолдим. Омадим бор экан индинга шанба, якшанба ўқиш йўқ. Бемалол Марокашни ҳам кўриб келиш мумкин. Йигит у ерда шоппинг ҳам қилиш мумкинлиги ва нархлар анча арзонлигини билдириб, нафсимни қитиқлаб қўйганди. Айниқса, ёшликда бунақа саргузаштларга одам жуда қизиқади. Марокашнинг сахролари-ю, тарихий кўчалари ва мазали ошхонаси ҳақида аввалам кўп эшитгандим. Бунақа имкониятни қўлдан бой бериш керакмасди. Тезроқ унга ҳужжатларни топшириб Мағрибга йўл олгим келди. Шанба, якшанба режасини ҳал қилиб жума куни ўқишга отландим. Факультетда қанчалик арзон саёҳатга илинганим ҳақида дугона ва домлаларимга ҳам сўзлаб бердим.
Негадир домламиз Розага мени бўлажак саёҳатим ёқмади. У аввалига ишонмади ҳам. “Ҳазилни қўйсангчи. Бўлиши мумкин эмас, 25 еврога кемада саёҳат қилиш, Марокаш соҳиллари дейсанми? У ғирт фирибгар пулингни олиб қочади» - деди. Мен пулини саёҳатдан сўнг олишини айтганимизда у яна ажабланди. “Йўқ , унга ишонма. У қизларни Марокашга олиб бориб иккита туяга алишиб юборади. Одам савдоси ҳақида эшитмаганмисизлар? Айниқса саёҳатчи ёки муҳожир бўлса уни ҳеч ким изламайди, деб қул қилиб сотиб юборишлари турган гап. Ўзингни қуллика топширмоқчимисан?” Розанинг гапларидан аввалига роса жаҳлим чиқди. Ким бошига уради мени, иккита туяга ҳам одам алмашадими?
Мен Розани гапларига бефарқлик қилиб, саёҳатни қолдирмайдиган бўлдим. Роза эса бу таклифга чув тушмаслигимни қайта-қайта такрорларди. Ўшанда Оллоҳ ўзи бир асраган. Марокашликнинг соҳиллари ҳақидаги таърифидан кейин мен бу саёҳатга қаттиқ қизиқиб қолгандим. Лекин, Оллоҳнинг инояти билан шанба куни яқин дугонам мени Кордобага (Испания жанубидаги шаҳар) таклиф қилди. Бир гуруҳ бўлиб Араблардан қолган тарихий шаҳарчага борадиган бўлдик. Марокаш соҳиллари яна бир ҳафтага кутиб турар, дея Кордобага отландик.
Кейинги ҳафтада эса бор йўғи 25 еврога бутун бир Мағриб гўзаллигини ваъда қилган марокашликни кўрмадим. Малагадаги ўқишни тамомлаб юртимизга эсон-омон етиб келдим. Ўшанда унинг таклифлари нақадар ёлғонлигига ақлим етмаган. Қолаверса қизлар нега сотилишини ҳам, яхши англамагандирман. Бугун, ўзимча ўйлаб қоламан, яхшиям Оллоҳ менга туристик агент билан “ердаги жаннат”га боришни насиб этмаган.
Одам савдоси қурбони бўлишим ҳеч гап эмасди. Бу воқеа содир бўлганига анча бўлди. Балки, сиз учун бу оддий туюлар, лекин мен ўша пайтда алданиб қолмаганимга Оллоҳга шукрлар айтаман. Шу ўринда бошқа юртдош дугоналаримга ҳам “жаннатлар”ни излаб адашиб қолманг дейман. Марокашга саёҳат қилиш эса бир кун насиб этар.
Заринанинг ҳикоясини Дилбар оққа кўчирди
Манба: Dia.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда