Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 5 январь куни Тошкент вилоятига уюштирган ташрифи чоғида Янгийўл шаҳридаги “Файзли” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди.
Шу ерда Янгийўл шаҳринининг Бош режаси лойиҳаси, шаҳардаги кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш дастури ҳамда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини замонавий технологиялар асосида такомиллаштириш тўғрисида маълумот берилди.
Янгийўл шаҳрида 86 минг 800 аҳоли истиқомат қилади. Бу ҳудудда 241 та кўп қаватли уйлар бўлиб, уларга хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари хизмат кўрсатади.
Президентга тақдим қилинган лойиҳаларда шаҳарда оқова сув тармоқларини реконструкция қилиш ва янгилаш дастури, Тошкент вилоятининг Қибрай ва Зангиота туманларида сув таъминотини яхшилаш, Чирчиқ шаҳрининг иссиқлик тизимини такомиллаштириш каби маълумотлар ўрин олган.
Давлат раҳбари “Файзли” маҳалласи профилактика инспектори уйида бўлди.
Аҳоли билан мулоқот қилди.
Президент Янгийўл шаҳридаги мавжуд кўп қаватли уйларни тўлиқ таъмирлаш, 7 қаватли 12 та янги кўп қаватли уй-жой, замонавий боғ, бозор, супермаркет, кўприк қуриш бўйича мутассаддиларга топшириқ берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Зангиота туманида бўлиб, “Highway Logistics” логистика маркази фаолияти билан танишган эди.
Президентнинг Тошкент вилоятига ташрифи давом этмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда