Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги электрон ҳуқуқий меҳнат инспектори ёрдамида меҳнат қонунчилигига риоя этилиши бўйича дастлабки текшириш (ўз ўзини текшириш) ўтказиш имкониятини таклиф қилмоқда. Бу ҳақда вазирликдаги ахборот манбасига таяниб Kun.uz мухбири хабар беради.
Ушбу хизмат меҳнат ходими томонидан расмийлаштирилган ҳужжатларга ҳақиқий давлат меҳнат инспектори кўзи билан қараш ва баҳолаш имконини беради.
Тизим қандай ишлайди?
Электрон меҳнат инспектори у ёки бу савол бўйича Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида белгиланган қоидаларига асосланган ҳолда аниқ автоматлаштирилган алгоритм бўйича электрон текширишни амалга оширади.
“Электрон инспектор” интерактив хизмати ёрдамида корхонадаги мавжуд жамоа муносабатлари меҳнат қонунчилиги талаблари бўйича баҳоланади ва унга мувофиқлаштирилади.
Натижа
Текшириш ўтказилган мавзу бўйича меҳнат муносабатларида камчиликлар мавжуд эмаслиги ёки мавжудлиги тўғрисида “Электрон инспектор” интерактив хизматидан хулоса (текшириш далолатномаси) олинади.
Кўрсатилган хизмат, тақдим этилган ёрдамчи воситалар (йўриқнома, шаблон ва ҳужжатлар намуналари) ёрдамида аниқланган камчиликларни бартараф этиш имконияти яратилади.
Электрон инспектор меҳнат ходимига қандай ёрдам беради?
Агар ходимнинг ҳуқуқлари иш берувчи томонидан бузилиш ҳолат юзага келяпти, деб ҳисобланса, лекин буни қандай тартибда текшириш бўйича махсус билим мавжуд бўлмаса, "Электрон инспектор" бу муаммони кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ходимга ёрдам беради.
Агар корхонада назорат текшируви ўтказилиши белгиланган бўлса, ундаги ходим жарима ҳисобланишидан ҳавотирдалигини билдирса, "Электрон инспектор" сизга мустақил равишда дастлабки текширувдан ўтиш, камчилик ва хатоликларни аниқлаш ва ҳақиқий инспектор текширишга келгунига қадар ушбу камчиликларни қандай бартараф этишни тушунтиради.
Бунинг учун фойдаланувчи қизиқтирган муайян мавзуни танлаши ва "Электрон инспектор" томонидан бериладиган кетма-кет саволларга мавжуд ҳақиқий ҳужжатлар, реал ҳолатдан келиб чиққан ҳолда жавобни танлаши зарур.
Текшириш якуни бўйича "Электрон инспектор" меҳнат қонунчилиги талаблари бузилган ҳолатлар ва уларни қандай бартараф этиш мумкинлиги усуллари кўрсатилган текшириш далолатномасини шакллантиради.
Камчиликлар бартараф этилганидан сўнг, меҳнат ходими яна қайта текширишдан ўтиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда