Навоийлик Элёр Бўриев намунали оиланинг фарзанди эди. Нима ҳам бўлдию тўрт тилни биладиган бу йигитча жиноят кўчасига кирди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси 1-қисми билан жиноий иш очилди. Суд 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш юзасидан қарор чиқарди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти кенгаши раисининг аралашуви, судда жамоат ҳимоячиси сифатидаги иштироки сабаб Бўриев суд залидан озод этилди.
Ёшлар иттифоқининг Навоий вилояти ва Навоий шаҳар Кенгаши томонидан унинг ҳаракатлари ўрганиб таҳлил қилиб чиқилди. Таҳлил натижалари Элёр Бўриевнинг ота-онаси иштирокида муҳокама қилиниб, уни Ёшлар кафиллигига олишга қарор қилинган.
Маълумот учун, Элёр Бўриев Тошкент давлат шарқшунослик институтини тамомлаган. Хитой Халқ Республикасининг “HENAN” университетига ҳужжат топшириб ўкишга кирган эди. Ушбу университетда 2016 йилнинг 10 сентябрдан 2017 йил 30 июнига қадар тахсил олиб, у ерни аъло баҳолар билан тугатган. Хитой, испан, рус, инглиз тилларини мукаммал билади.
“Мен авваламбор Президентимга ўз миннатдорчилигимни билдираман.Ўзимга, билимимга ишонаман, ваъда бераман келажакда юртимга нафи тегадиган етук кадр бўламан. Ўзбекистон ва Хитой халқи билан дипломатик алоқаларни ўрнатишга, юртимнинг тараққиётига муносиб ҳисса қўшаман”, дейди Бўриев. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда