Одатда ишчанлик камолотга интилиш, яъни ҳамма нарсада идеалликка эришиш истаги билан бирга бўлади. Бундай инсонлар ишга ҳаммадан олдин келиб, ҳаммадан кейин кетади. Уларга таътил ҳам керак эмас. Ишга алоқадор ҳар қандай масалани эса у кунда ҳам, тунда ҳам муҳокама қилишга тайёр.
Ишчан инсонлар гўё барча ташкилотларга керакдек туюлади. Бироқ мутахассисларнинг айтишича, бундай ходимлар ўзларига ҳам ва умумий ишга ҳам зарар етказади. Хўш, бундай инсонлар қандай зиён келтиришади? Қандай қилиб вақтида дам олиш керак?
Ишчанлик — бу иш билан боғлиқ. Турли қарамликларга ўхшаб, иш ҳам инсонни ўзига қарам қилиб қўяди, у маълум шарт-шароитни белгилаб беради. Аслида қарамлик ёшликда шаклланади. Унинг ёрдамида инсон ҳал қила олмайдиган ёки истамайдиган муаммолардан узоқлашади. Масалан, ишга берилган инсон ўзини қийнаётган муаммолар, келишмовчиликлар ҳақида ўйлай олмайди. Ишчан инсон муаммолардан ҳам муҳимроқ ишлари борлигига ишонади.
Мутахассисларнинг айтишича, бундай инсонларнинг дам олишга хоҳишлари ҳам бўлмайди. Улар кўпинча уйқу ва овқатланиш билан боғлиқ режимни эътиборсиз қолдирадилар ва натижада соғлиқ билан боғлиқ жиддий касалликни орттириб олишади.
Ишчан ва меҳнаткашлар турли характерга эга. Улар орасида мураккабларига қараганда, оптимистлар жуда кам учрайди. Мураккаб ишчан инсонлар жуда кўп ҳаракат қилишади, бироқ ўз вақтларини тўғри тақсимлай олмаганлари сабаб, бирор ишлари ўхшамаслигидан чўчиб, ваҳимада юришади. Бироқ бунинг барчаси ташкилотга психологик мураккаб муҳит, ўзаро тушунмовчиликларнинг кўпайиши, вазифаларни бажариш жараёнининг бузилиши каби қатор зарарларни етказиши мумкин.
Инсон кам ишлай бошласа ёки ишдан бирданига четлашса, ҳаётида қандайдир бўшлиқ вужудга келгандек туюлади. Шунинг учун ишдан бирданига узоқлашиш ярамайди. Иш ритмини ўзгартирмоқчи бўлган инсонлар бутун кучларини йиғиб, кун тартибини аниқ тузишлари ва унга қатъий риоя этишлари керак. Шундагина улар ҳам дам олиш, таътилга чиқиш имкониятига эга бўлишади.
Ишчанликдан қутулиш мумкин. Бунинг учун инсон қандай муаммодан қочаётганини аниқ билиши керак. Шундан сўнггина илк қадамни ташлаш лозим.
Манба: xabar.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)