Олма…
Қалам…
Яланғоч аёл…
Дўстим, агар мана шу сўзларни ўқиганингизда (ёки эшитганингизда) хаёлингиздан ёруғлик тезлигида шу сўзларнинг тасвири бир ўтиб кетган бўлса, демак миянгиз нормал ҳолатда ишлаётган экан. Бугун сиз билан мия ва унинг вазифалари ҳақида эмас, балки мияни бузувчи айрим унсурлар ҳақида гаплашмоқчимиз.
“Учбурчак”… “Қайнотаси ҳирс билан қараган келин”…
Қалай? Калла ҳали ҳам жойидами? Аслида бу мавзу ҳақида ёзмоқчи эмас эдик. Вақт ўтиши билан одамлар унутар, деган умидимиз бор эди. Лекин, kun.uz сайти томонидан эълон қилинган шоир Хуршид Давронга тегишли мақола ва унга қарши билдирилган баъзи фикрлар “ёзмасак бўлмас экан”, деган ўйга олиб келди.
”Учбурчак”ми ёки “Икки бурчак”?
Кечирасизлар-куя, кўрсатувчи опалар, ҳа, бу кўрсатувларингда уч томон иштирок этиши керак эмасмиди: бир бурчакда “айбдор”, иккинчи бурчакда “мазлум”, учинчи бурчакда эса оддий халқ? Сизлар нима қилдиларинг? Фақат мазлумни (агар мазлум бўлса) олиб келиб, уни роса “гапиртирдиларинг-ку”. Кўрсатувларинг фақат 2 та “бурчак” дан иборат бўлди, холос. Шунча шармандаликка чидай олмай телевидениягача келган ўша қайнона ва қайнотанинг ҳимоя “бурчак” ини яқиндагина кўрсатганларингни ҳисобга олсак, демак “қаҳрамон келинимиз” нинг ҳам “бурчак” лари тоза эмас, шекилли?! Лекин, бу ерда биз “ким айбдор” деган саволга жавоб бермоқчи эмасмиз. Балки, бир кўзи ўйилиб келган одам қозига “Қўшним кўзимни ўйиб олди. Уни жазоланг!” деса, қози ўша қўшнини кўрмасдан туриб жазога шошилмаслиги кераклигини айтмоқчимиз холос. Балки, қўшнининг ҳар иккала кўзи ҳам ўйилгандир… А, лаббай?!
Хўш, “кенайи”, мақсад нима эди? (Sо whат?!)
Ётоғингизгача айтиб бердингиз, мақсад нима эди? Ҳатто, маҳалла сизни бошқа уйга чиқаришга ёрдам ҳам қилмоқчи эканлигини ўз оғзингиз билан айтдингиз-ку. Демак, мақсад ярашиш эмас, балки ўша келин бўлиб тушган оилангизни бутун Ўзбекистонга шарманда қилиш бўлган. Аслида сиз аввало ўзингизни ўзингиз шарманда қилиб бўлдингиз. Сиз «яхшиликни кўзлаб» (?) айтиб берган гапларингизни фаросатлиман деган аёл ҳеч қачон айта олмас эди.
“Мени қаердадир яланғоч кўрган эканлар-да…” Ийи-ийи, шошилмасдан гапиринг, опа! Бизнинг ҳам мийямиз нормал ҳолатда ишлайди! Сизни ўша жойни ўзидаёқ қандайдир “бошқачааа” тасаввур қилиб қўйган эркаклар йўқ, деб ўйлайсизми?! Ундан ташқари, бу кўрсатувдан кейин оилангиз билан қайта яраша олмаслигингиз юз фоиз аниқ бўлиб қолди-ку. Энди сиз каби эридан ажралган “машҳур” жувонга қалбида марази бор кимсалар қандай кўз билан қарашини кутяпсиз?! “Меҳр” кўзи билан қарасинларми?!
Ғарбдаги “гей”лик ҳам ҳазил-муҳокамадан бошланган
“Жуда яхши кўрсатув қилишибди. Кўпроқ шунақа кўрсатувлар қилиниши керак. Ахир қачондир бу каби ҳолатларни оммага айтиш керак-ку. Қачонгача яшириб юрамиз? Юртимизда бу каби ҳолатлар оз деб ўйлайсизми? Нечта бечора келинлар бу каби ҳолатларни яшириб юрибди.”
Тўғри! Гапларингизда жон бор. Лекин, чала жон… Биродар, яқинни эмас, узоқроқни кўзлаб иш қилайлик! Ахир, бир хонадон эмас, юртнинг маънавий келажаги ҳақида гап кетяпти.
“Сўз эркинлиги” дедингиз. Лекин, бу бировнинг шаънини булғаб ташлаш дегани эмас. “Сизнинг эркинлигингиз бошқаларнинг эркинлик чегарасида тугайди”, ахир. Тўғри, қаҳрамонимиз эркин гапирдилар (баъзида жуда ҳам эркин гапирвордилар), лекин рост гапирдилармикан? Балки, учинчи “бурчак” эгаларини ҳам эшитиб кўрармиз? Балки, уларнинг “иккала кўзлари ҳам ўйилгандир”?
“Бу каби ҳолатларни оммага олиб чиқиш керак, ислоҳ қилиш керак” дедингиз. Тўғри, ислоҳ қилиш керак. Лекин, ўз доирасида ислоҳ қилиш керак. Бутун Ўзбекистонга кўрсатиш шарт эмас. Бу кўрсатувни кўргандан кейин бошқа келинлар ҳам қайноталари олдида ҳадиксираб қолмайдими? Бу каби нарсалар хаёлининг бир бурчагига ҳам келмаган қайноталар ўзлари хоҳламасада шайтон уларни қийнаб ташламайдими? Шариатимизда ҳам фойда ва зарар тенг келиб қолса, доимо зарарни олди олинган-ку, ахир. Қирқ йил олдин агар кимдир оммага мана шундай оилавий муаммони олиб чиққанидами, одамлар бу каби “учбурчак” ларни “думолоқ” қилиб қўйган бўлар эди. Нега? Чунки улар бу каби ҳолатнинг ҳатто бўлишини ҳам тасаввур қила олмас эдилар. Бизга қойил! Мана муҳокамага йўл очиб бериб тасаввуримизни ҳам анча бойитиб олдик. Кейинги босқич нима деб ўйлайсиз?! Бу каби ҳолатларни тез-тез реклама қилиш ва ўсиб келаётган ёшлар онгида “бу ҳолат оддий ҳолат экан-да” деган ўйни шакллантиришми?! “Анти реклама ҳам реклама”, биродар! Ғарбдаги баччавозликнинг бугунги эркин тарғиботи ҳам бу каби иллатнинг кенг омма муҳокамасига қўйиб берилиши билан бошланган…
“Нечта келин бу каби ҳолатни яшириб юрибди” дедингиз. Яшириб юрган бўлса, сиз қаердан била қолдингиз, тақсир?! Мен ишонаманки, юртимизда бу каби ҳолатлар деярли учрамайди. Агар бъази-баъзида бу каби “курмак”лар учраб қолса ҳам, улар тор доирада муҳокама қилиниши ва чора-тадбирлар кўриниши керак. Ахир еяётган ошингзидан курмак чиқиб қолса, бошқаларга ҳам кўрсатишингиз шарт эмаск-у. Секин бир чеккага ташлаб қўяверинг, биродар!
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, аввало юртимиздан мана шундай ҳолатларнинг ҳатто ҳидининг келиб қолиши ҳам ачинарли ҳолдир. Ўлганнинг устига тепган қилиб бутун Ўзбекистонга бу “кашфиёт”ни “реклама” қилиш эса бунданда ачинарли ҳолат. Бу каби кўрсатувларнинг фойдасидан кўра халққа ва эндигина шаклланиб келаётган ёшларимизга зарари кўпроқ бўлади. Китоблар ўқилмай қўйилган замонамизда телевизорлар кўпчиликнинг маънавий озуқаси бўлиб қолди. Телевидения ходимларимиздан ўз ишларига янада масъулиятлироқ бўлишларини чин дилдан сўраб қоламиз!
Вали Тўра
Манба: fayzbog.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади